ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Хоразмлик тадбиркорларга янги солиқ концепцияси мазмун-моҳияти етказилди

Ўзбекистонда солиқ тизимининг мутлақ янги концепцияси ишлаб чиқилди. Ҳўш, маъмурчиликдаги ўзгаришлар асосан нималарда намоён бўлади, у солиқ тўловчиларга, хусусан, тадбиркорларга нима беради?!

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамкорлигида Хоразм вилоятида ташкил этилган тадбирда тадбиркорлар ана шу саволларга батафсил жавоб олишди.

Хоразмлик тадбиркорларга янги солиқ концепцияси мазмун-моҳияти етказилди

Фото: Sanoat Qurilish Bank


Тадбирда 2019 йилдан бошлаб солиқ тизимини янги концепция бўйича тўлиқ татбиқ этиш, айниқса қўшилган қиймат солиғини кенг жорий қилишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди.


Ҳудудларда солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга бу борада кўмаклашиш ҳамда нарх-наво сунъий ошишининг олдини олиш борасида ҳамжиҳатликда иш юритиш лозимлиги таъкидланди.


Бугунги кунда Хоразм вилоятида соддалаштирилган тартибда солиқ тўлаб келаётган ва 2018 йил якуни бўйича 1 млрд. сўмдан ортиқ товар айланмасини амалга оширган 676 та юридик шахс ҳамда 196 та якка тартибдаги тадбиркор бор. Янги тизимга кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб улар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди. Улардан 213 тасида умумбелгиланган солиқлар билан ишлай оладиган бухгалтерларга эҳтиёжи борлиги инобатга олиниб, ҳар ўнта тадбиркорга бир нафардан солиқ инспектори бириктирилди, методик қўлланмалар тарқатилди.


Солиқ тўловчилар учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни шакллантиришда амалий ёрдам ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида туркум семинар-тренинглар ўтказилди, уларга умумбелгиланган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби акс этган кўргазмали ҳамда тарқатма материаллар етказиб берилди.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example