ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Ўзсаноатқурилишбанк» хориждаги ватандошни ишга жалб қилди

Бугун, 2019 йил 8 январь куни, «Ўзсаноатқурилишбанк»да хорижлик ватандошимиз – Муроджон Фарманов билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

2019–2022 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»ни жаҳон молия бозори тенденцияларига трансформация қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, халқаро майдонда юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар салоҳиятидан фойдалашга катта эътибор қаратилмоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк» хориждаги ватандошни ишга жалб қилди

Фото: Sanoat Qurilish Bank

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Муроджон Фарманов маслаҳатчи сифатида ишга жалб қилинди.

Муроджон Фарманов Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Буюк Британиянинг Ливерпул университетини тамомлаган. SFI институтининг «молиявий таҳлил» бўйича халқаро профессионал сертификатини олган.

Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Буюк Британия) қатор лавозимларда ишлаган. Ҳозирда MUFG Bank да (Mitsubishi Bank, Буюк Британия) Европа, Яқин Шарқ ва Африка давлатлари бўйича молия институтлари гуруҳи директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example