Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига!!!

Тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланиб, бу банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисобланади.

Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган (хат нусхаси илова қилинади).

Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этишингиз мумкин.

Шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича банкка мурожаат этганингизда муаммолар юзага келса, у ҳолда Сиз Марказий банкининг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этишингиз мумкин, дея ёзади Марказий банк ахборот хизмати.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама