ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Меҳмонхоналарни қуриш бўйича харажатларнинг бир қисми давлат томонидан қопланади

Президентнинг 5.01.2019 йилдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига туризм инфратузилмаси объектлари, меҳмонхоналар ва санитар-гигиеник шохобчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим қилади.

3 йилда 1,5 мингдан ортиқ меҳмонхоналар қурилади

Қарорда тадбиркорларнинг янги меҳмонхоналар қурилишида иштирокини фаоллаштириши ҳамда тегишли лойиҳаларни амалга оширишда уларга ёрдам бериши лозим бўлган чора-тадбирлар назарда тутилган. 2021 йил охирига келиб мамлакатимизда турли қулайликларга эга 50 044 та номерли 2 394 та меҳмонхона фаолият кўрсатиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, шундай механизмлар жорий қилиндики, уларга кўра:

а) меҳмонхона қуриш учун ажратилган ер участкаси қурилиш тугаллангандан сўнг инвесторга мулк ҳуқуқи асосида сотилиши мумкин, моддий маданий мерос объектларининг ҳудуди ва муҳофаза зонаси ҳамда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкалари бундан мустасно;

б) 2022 йил 1 январгача фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларининг бир қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади:

● 3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган;

● 4 юлдузли тоифа учун 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхона.

Бунда, инвесторлар харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан молиялаштириш миқдори қўшимча равишда ташкил этилаётган хоналар сони 50 мингтага етгунига қадар келгуси йил учун Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида ушбу миқдорни ҳар йили индексация қилган ҳолда:

● 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 40 миллион сўм;

● 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади.

Янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом 2 ойда тасдиқланади.

Бундан ташқари, белгиланишича, дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан (меҳмонхона брендларининг топ-50 рейтингига кўра) фойдаланиш бўйича Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотлар учун роялти франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳажмда қисман молиялаштирилади:

● дастлабки 50 та 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;

● дастлабки 30 та 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхона – ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.
Бунда, ташкилотлар учун роялтини молиялаштиришнинг умумий ҳажми кўпи билан 10 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлади.

Меҳмонхоналар қуриш учун ажратилган, фойдаланилмаётган ер участкалари ва объектлар, шунингдек лойиҳалар тўғрисидаги ахборот инвесторлар учун Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг сайтларида тақдим этилади. Бундан ташқари, меҳмонхона қуриш учун ер участкалари ва давлат мулки объектлари «E-IJRO AUKSION» майдонида қўйилади.

Бу – муҳим! Қарорда кўрсатилишича, қонунчиликка биноан меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим. Бугунги кунда амалиётда турли чекловларга, масалан, никоҳ муносабатлари боис чекловларга дуч келиш мумкин.

Меҳмонхоналар қуйидагиларни олиши юзасидан талабларнинг бекор қилиниши меҳмонхона хизматларининг фаол ривожланишига ёрдам беради:

● меҳмонхона ичида жойлашган ёки унга тегишли бўлган, ижарачиларга алкоголь маҳсулотлари (бар, мини-бар, кафе, ресторан) сотуви билан шуғулланадиган умумий овқатланиш объектлари ва савдо нуқталари учун алоҳида рухсат гувоҳномаси;

● аэропортдан, темир йўл/автойўл вокзалларидан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачилари транспорт хизматларини кўрсатиши учун лицензия.

Хостеллар хизмати энди сертификацияланмайди

Хостелларни меҳмон уйлари ва хостеллар реестрига ўрнатилган тартибда киритиш талабини белгилаган ҳолда хостелларнинг меҳмонхона хизматини мажбурий сертификациялаш талаби бекор қилинди.

Бундан буён ҳар йили шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда республиканинг ҳар бир йирик шаҳрида хостеллар ва меҳмон уйлари тармоғини мавжуд бўлиши назарда тутилади.

Алоҳида эътиборда

Ҳудудида туризм инфратузилмаси объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари жойлашган ёки барпо этиладиган моддий маданий мерос объектлари 30 йилга, бироқ 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.

Ижарачилар 5 йиллик ижара ҳақига тенг миқдорни ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш қоидаларига риоя қилиш шарти билан дастлабки 5 йил учун ижара ҳақи тўлашдан озод этилади.

Замонавий санитар шохобчалар қурадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш кучайтирилди

Тадбиркорлик субъектларини намунавий, шу жумладан тармоқли лойиҳалар асосида замонавий санитар-гигиеник шохобчаларни қуриш учун жалб этадилар. Бунда улар учун назарда тутилган имтиёз ва преференциялар янгилари билан тўлдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сон қарори билан норма киритилган бўлиб, унга кўра:

● 2020 йилнинг 1 январига қадар – аҳоли ва туристларга хизмат кўрсатиш объектларида замонавий ва тегишли гигиена талабларига мувофиқ келадиган ҳожатхоналарни қайта тиклаш, капитал таъмирлаш ёки қуришга йўналтирилган 100 млн сўмгача;

● 2025 йилнинг 1 январига қадар - ҳар йили тоза ҳожатхоналарни, шу жумладан фаррошлар иш ҳақи, гигиена, тозалаш ва ювиш воситаларини сотиб олиш, коммунал харажатларни тўлаш, сақлашга ҳар йили йўналтириладиган 12 млн сўмгача.

Бундан ташқари, энди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра, уларга 80-100 м2 ўлчамда ер участкаларини электрон аукционга қўймасдан олиш учун устуворлик ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, 2022 йилнинг 1 январига қадар олиб кириладиган туристлар ташриф буюрадиган жойларга ўрнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди. Олиб кирилган товарлардан мақсадсиз фойдаланилганда ҳолда имтиёзлар тақдим этилганлиги муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкциялар қўлланилган равишда давлат бюджетига ундириб олинади.

Бу ҳақда norma.uz сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example