ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8562.34 +26.6
1 EUR = 9731.96 +165.96
1 RUB = 135.34 +2.77
1 GBP = 10908.42 +161.92
1 JPY = 79.80 +1.17
1 AFN = 106.70 -1.24
1 AMD = 17.97 +0.09
1 AED = 2331.28 +7.24


«Oʻzsanoatqurilishbank» Германия банклари билан йирик миқдорда келишувлар имзолади

Берлинда 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи олдидан Ўзбекистон – Германия ишбилармонлари бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида «Oʻzsanoatqurilishbank» ҳамда банкнинг корпоратив мижозлари Германия молия муассасалари ҳамда ишбилармон доиралари билан икки томонлама манфаатли шартномалар имзолади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Германия ўртасида инвестиция ва савдо соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашиши кузатилмоқда. Хусусан, «Oʻzsanoatqurilishbank» томонидан Германиянинг «AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH», «BayernLB», «KfW IPEX-Bank GmbH», «ODDO BHF», «Landesbank Baden-Wuerttemberg», «Landesbank Hessen-Thüringen», SAP каби етакчи банклари ва компаниялари билан турли мазмундаги учрашувлар ўтказилиб, манфаатли келишувларга эришилмоқда.

SAP компанияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Инха университетида молиявий технология маркази ташкил этилди. Марказ талабаларга ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида банк ишига оид барча соҳаларидаги назарий билимларини амалда синаш ва мустаҳкамлашга имкон беради.

Commerzbank билан биргаликда эса «Oʻzsanoatqurilishbank» фаолияти самарадорлигини яхшилаш, бизнес жараёнларини такомиллаштириш, илғор банк технологияларини жалб қилиб, янги технологик базани яратиш ишлари олиб борилмоқда. Немис молия муассасаларида қўлланилаётган замонавий бошқарув услублари ўзлаштирилиб, ходимлар малакаси халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон – Германия бизнес форуми бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлди. Жумладан, «Oʻzsanoatqurilishbank» етакчи немис банклари – «AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH», «KfW IPEX-Bank GmbH», «Berliner Sparkasse of Landesbank Berlin AG» вa «ODDO BHF» билан умумий миқдори 285 миллион еврога тенг келишувларга эришди.

Форумда, шунингдек, банкнинг корпоратив мижозлари – «East Mining Invest», «Shakhrisabz Textile», «Khantex Group» корхоналари Германиянинг «Hartmann Lebensmitteltechnik Anlagenbau GmbH», «Truetschler GmbH & Co. KG», «Vock Maschinen-und Stahlbau GmbH», «COMMIT Project Partners GmBH», «Wehrhahn GmbH CNHI International S.A.» билан умумий қиймати 200 миллион евродан зиёд ҳамкорлик ва савдо шартномаларини имзолади.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example