ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Омонатлар энди – янада даромадли

Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» аҳолига янада кўпроқ даромад олиш имкониятини яратиш мақсадида амалда бўлган айрим омонатларга тўланадиган фоизлар миқдорини оширди.

Хусусан:

«Келажак бунёдкори» омонатига тўланадиган фоизлар йиллик 20 фоиздан 21 фоизга оширилди. Омонат муддати – 25 ойдан 36 ойгача;

«Инсон манфаати» омонатига тўланадиган фоизлар йиллик 19 фоиздан 20 фоизгача оширилди. Омонат муддати – 13 ойдан 25 ойгача.

Мазкур омонатларга маблағлар миллий валютада нақд пул шаклида ёки нақд пулсиз шаклда омонатчининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлари, жумладан, омонатчининг банк пластик картасидаги маблағлари ҳисобидан қабул қилинади. Омонатларгаҳисобланганфоизларҳаройдатўлабборилади.


Муҳим жиҳати шундаки, мижознинг молиявий манфаатдорлигига устувор аҳамият қаратилади. Хусусан, омонатчининг 12 ойдан ортиқ сақланган омонатини муддатидан олдин қайтариб олиши талаб қилинганда, омонат сақланган даврга, шартномада белгиланган йиллик фоиз тўловининг 75 фоизи миқдорида фоиз тўлаб берилади. Қонун билан кафолатланган, омонатларнинг сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи ҳимояси банк тизимида доимий назоратга олинган. Омонатга қўйилган маблағлар Фуқароларнинг банклардаги омонатлариникафолатлашфондитомониданкафолатланган.


Омонатлар билан амалиётларда мижозга ўз маблағлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини берадиган «SMS-омонат» хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу омонатчиларнинг вақтини тежайди ва қулайлик яратади.

Шунингдек, банк тизимида шахснинг бармоқ излари намунасидан фойдаланиш – «Биометрик идентификациялаш» тизими жорий қилинган. Бунда омонат ҳисобварақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча операцияларни омонат эгаси бўлган мижознинг бевосита иштирокисиз амалга ошириш имкони бўлмайди ва омонат маблағларига нисбатан банк ходимларининг дахлсизлиги таъминланади.


– «Қишлоқ қурилиш банк»и омонатларига 10 йилдан бери ўз маблағимни қўяман, – дейди Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Шоира Туробоева. – Авваллари омонат қўйгандан сўнг маблағимиз билан боғлиқ тўловларни, яъни омонат фоизларини билиш учун банкка борар эдик. Ҳозир эса уйда туриб уяли телефонингиз орқали буни билиш, кузатиб бориш ва бошқариш имконияти яратилган. «SMS-хабарнома» орқали маълумот келиб туради. «Депозит-банкинг» иловаси орқали омонатга келиб тушган фоиз маблағлари ҳисобидан бошқа тўловларни ҳам бажаришингиз мумкин. Айниқса, филиалларда жорий қилинган «Бармоқ изи» тизими ишончимизни оширади. Ушбу банк даромадларим кўпайишига ёрдам бермоқда.


Маълумот учун, АТБ «Қишлоққурилиш банк» тизимида 2019 йил 1 январь ҳолатига 23 тадан ортиқ омонат турларига маблағлар жалб қилинмоқда. Шу даврга банкнинг жами омонатчилари сони 98 840 нафарни ва уларнинг банкдаги қўйилмалари (уй-жой маблағларисиз) 481,8 миллиард сўмни ташкил қилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example