ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Айни кунда юртимиздаги барча тижорат банклари мижозларга сифатли ва замонавий хизмат кўрсатиш, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш ҳамда муаммоларини ҳал этиш учун қатор амалий чора-тадбирларни олиб бораётир.

Айтиш жоизки, фуқаролар ҳамда банк истеъмолчиларининг банк хизматлари борасидаги масалаларини ҳал этиш юртимиздаги барча тижорат банклари қатори «Ипотека-банк»нинг ҳам устувор вазифаларидан бирига айланган. Яқинда Миллий матбуот марказида банк томонидан ташкил этилган «Банк истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш йўлида» мавзуидаги матбуот анжуманида ана шу масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.


– Банк раҳбарияти томонидан мижозларнинг ҳар бир мурожаати Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни талабларига мувофиқ, ҳар томонлама холисона, белгиланган муддатларда кўриб чиқилади ва бунда расмиятчилик, сансоларликка йўл қўйилмайди, – дейди «Ипотека-банк» Банк хизматлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлаш хизмати бошлиғи Ғулом Налибоев. – Айниқса, мурожаатлар билан ишлашда шахсий ва сайёр қабулларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Сабаби мазкур жарёнда масалаларни бевосита жойида ва тезкор ҳал этиш имкони мавжуд. Айтиш мумкинки, ўтган йили келиб тушган мурожаатларнинг аксарини уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ва тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар олиш, пластик карта, терминаллар ҳамда банк омонатлари билан боғлиқ масалалар ташкил этди.


«Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан эса 2018 йил давомида жами 313 та жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг оғзаки мурожаатлари қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган сайёр қабул жадвалига мувофиқ республиканинг 44 та туман ва шаҳарларида ўтказилган сайёр қабулларда 295 та мурожаатчининг муаммоли масалалари тингланган.

Ҳар бир мурожаат – эътиборда

Фото: Finance.uz

Шунингдек, анжуманда ўтган йил давомида банк томонидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Қайд этилишича, 2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, «Ипотека-банк» капитали 1,6 трлн. сўмни, кредит портфели 17,3 трлн. сўмни, депозит базаси эса 6,7 трлн. сўмни ташкил этган. Ўтган йили 11 043 та оила банкдан 1,083 млрд. сўмлик ипотека кредитларини олган. Шулардан 460 тасини ёш оилалар ташкил этади.

Банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Буни 2018 йилда мазкур йўналишга ажратилган 2854,4 млрд. сўм миқдоридаги кредитлар ҳажмидан ҳам билса бўлади.

Айни пайтда мижозларга янада қулай шарт-шарот яратиш мақсадида «Ипотека-банк»нинг «Миробод» мини-банки ҳамда «Меҳнат» филиалида банк истеъмолчиларига 15 соат давомида, соат 8:00 дан 23:00гача хизмат кўрсатилмоқда. Шу билан бирга жойларда банкнинг 72 та валюта айирбошлаш шахобчалари ҳам самарали фаолият юритмоқда.

Матбуот анжумани давомида банк тизимида жорий ва келгуси йилларда амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги банк маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example