ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


АТ «Алоқабанк» UnionPay International халқаро тўлов тизимининг «Йил кашфиёти – 2018» мукофоти билан тақдирланди

АТ «Алоқабанк» UnionPay International халқаро тўлов тизимининг «Йил кашфиёти – 2018» номинациясида ғолиб бўлди.

«Йил кашфиёти – 2018» мукофотининг тантанали тақдимот маросими банкнинг Бош офисида бўлиб ўтди. Унда UnionPay International компаниясининг Ўрта Осиёдаги минтақавий раҳбари Чжанг Ченгдунг, АТ «Алоқабанк» Бошқаруви Раиси ўринбосари Н.И. Насретдинова ва Ягона умумреспублика процессинг маркази Бош директори ўринбосари Ф.Р. Нигматовлар иштирок этди.

АТ «Алоқабанк» ўтган йилнинг октябрь ойида UnionPay International ва UzCard тўлов тизимлари билан ҳамкорликда контактсиз кобейдж карталарни муомалага чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширди. Бу картанинг энг асосий афзаллиги шундаки, ундан ҳам Ўзбекистонда, ҳам дунёнинг 170 та давлат ва минтақаларидаги UnionPay International халқаро тўлов тизимининг инфратузилмасида фойдаланиш мумкин. Бунда кобейдж карталаридан Ўзбекистон ҳудудида миллий валютадаги карта каби, чет элда эса тезкор конвертация эвазига хорижий валютада тўловлар ўтказиш ва банкоматдан нақд пул ечиш учун фойдаланиш мумкин.


Ҳозирда банк томонидан 30 мингга яқин контактсиз кобейдж пластик карталари муомалага чиқарилган бўлиб, шу қисқа вақт ичида улар бўйича дунёнинг 24 та давлатида транзакциялар муваффақиятли амалга оширилди.


АТ «Алоқабанк» томонидан жорий йилда кобейдж карталари орқали амалга ошириладиган хизмат турларини кенгайтириш режалаштирилган: интернет – дўконларда онлайн ҳарид, электрон халқаро пул ўтказмалари ва бошқалар.


Бундан ташқари, АТ «Алоқабанк» Ўзбекистонда рўйхатга олинган барча эмитент-банклар учун UnionPay кобейдж карталари бўйича амалга оширилган операциялар бўйича ҳисоб-китоб банки вазифасини бажаради.


Бу ҳақида банк ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example