ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


«Кафолат суғурта компанияси»: натижалар ва режалар

Ўзбекистон суғурта хизматлари жаҳон суғурта бозорига кириб, суғурта экспортини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. 2018 йилда биргина «Кафолат суғурта компанияси» АЖ томонидан экспорт қилинган 1,0 млн. АҚШ долларидан ортиқ суғурта хизматлари сўзимизнинг яққол исботидир. Маълумки, ушбу компания ўзбек суғурта бозорида халқаро рейтингга эга икки суғурта компаниядан биридир. Шу билан бирга, молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб, йилдан йилга аҳолига янги хизмат турларини таклиф этиб келаётган серҳаракат компания ҳамдир.

Пойтахтимизнинг Миллий матбуот марказида Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг Андижон ва Наманган вилоятларидаги ижросига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани давомида ҳам компаниянинг ўтган йил давомида амалга оширган ишлари, жорий этган янгиликлари хусусида батафсил сўз юритилди. Унда «Кафолат суғурта компанияси» АЖ раҳбарлари, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Анжуманда юқоридаги Қарорнинг ҳудудларда бажарилиш ҳолати тўғрисида компаниянинг Андижон ва Наманган вилоятларидаги раҳбарлари ахбороти эшитилди. Жумладан, Андижон вилояти филиали томонидан ўтган йил давомида 71 195 та шартнома имзоланиб, 7,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари йиғилгани ва ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 171,8 % га ошгани қайд этилди. Имзоланган шартномалар бўйича филиал 2,3 трлн. сўм суғурта жавобгарлигини олгани маълум бўлди. Шунингдек, 2018 йил давомида суғурта қопламалари миқдорида ҳам анчагина ўсиш кузатилиб, улар 358,2 млн. сўмни ташкил этган.


Қарор ижроси бўйича Наманган вилояти филиали томонидан амалга оширилган ишлар натижасида эса 74 934 дона суғурта шартномалари имзоланиб, 4,8 млрд. сўм суғурта мукофотлари тушуми таъминланган. Филиал бўйича амалга оширилган 922,0 млн. сўмлик суғурта қопламаларининг асосини тадбиркорларнинг мулкий зарари, йўл транспорт ҳодисалари ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид ҳолатлар ташкил этган.

Тадбирда айтилишича, ўтган йили Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Кафолат суғурта компанияси» мамлакатимизнинг суғурта бозорига яна икки янги иштирокчини олиб кирди. Улардан бири 2018 йил 24 апрелда ташкил этилган «Мy ASSIST» бўлса, яна бири 2018 йил 1 декабрдан бевосита ҳаётни суғурта қилиш билан шуғулланишни бошлаган «Kafolat hayot» суғурта компаниясидир.


Шунингдек, ўтган йил давомида компания томонидан аҳоли ва ташкилотларга кенг кўламли суғурта хизматларини тақдим этиш, суғурта хизматлари сифатини янада оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2018 йилда 23 та янги бўлинмалар ташкил этилиб, айни пайтда уларнинг сони 216 тага етди ва 38 та янги иш ўринлари яратилди.


Компанияда йўлга қўйилган туну-кун ишловчи, мурожаатларни қабул қилувчи Саll-Center сабаб мижозларнинг тўловларни амалга оширишларида тезкорлик таъминланмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example