ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Рейтинг сўровлари ўтказилди

Ўзбекистон банклари Ассоциациясида, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва республика тижорат банклари иштирокида, «Тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифати рейтингини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровлар» натижасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу сўровномада 1340 та респондент қатнашган бўлиб, улардан 377 таси савдо, 304 хизмат кўрсатиш ва туризм, 269 таси ишлаб чиқариш, 141 таси қишлоқ хўжалиги, 56 таси қурилиш 38 умумий овқатланиш соҳасидан ва 155 та бошқа соҳаларга таълуқли респондентлардир. Иштирокчиларнинг 83% банкларнинг иш режимидан қониқишини, 78% кредит олишда ҳужжатлар айланиш муддатига қониқарли баҳо берган, 79% кредитни қайтариш муддати бўйича белгиланган муддатлардан қониқиш ҳосил қилганини, 76% жисмоний шахсларга бериладиган таълим ва истеъмол кредитларини олишда ва 80% кредит олишда аризаларни кўриб чиқиш муддатига қониқарли баҳо берган.

Шунингдек, туризм соҳаси вакиллари фикрига кўра, охирги вақтларда туризм соҳасини ривожлантриш бўйича ислоҳатларда тижорат банкари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, туристлар оқими кўп ҳудудларда хорижий валюталар билан амалиётларни қулайлаштириш мақсадида банклар томонидан банкоматлар ўрнатилганлиги ва уларни иш режимининг узлуксизлигини юқори баҳоланган.

Шу била бирга сўровномада қатнашган жами респондентларнинг 18,2% банк ходимларини муомала маданиятидан қониқмаслигини таъкидлаган. Улар «Халқ банки», «Микрокредитбанк», «Агробанк», «Ипотека-банк», «Ипак-Йўли банки», «Алоқабанк», «Ҳамкорбанк» каби банкларда бу борада ҳали зарур чора-тадбирлар қилиш кераклигини қайд этишган. Пул ўтказмалари бўйича 7,2% ва депозитлар бўйича кўрсатилаётган хизматлардан 7,0% респондентлар ушбу хизмат турларига қониқарсиз баҳо берган. Комунал тўловлар қабул қилиш бўйича респондентларнинг 10% банкларга қониқарсиз баҳо берган. Респондентларнинг 6,2% тўловларни амалга оширишда, 4% иш хақига нақд пул олишда муаммоларга дуч келаётганини таъкидлашган. Тижорат банкларидан тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш жараёнида ҳужжатлар айланмаси бўйича 7%, аризаларни кўриб чиқиш бўйича 6% сўровномада қатнашган респондентлар салбий баҳо берган. «Халк банки», «Микрокредитбанк», «Инфинбанк», «Ҳамкорбанк», «Қишлок қурилиш банк», «Ипак-Йўли банки» ва «Асака»банк мижозлари ўртасида ўтказилган сўровларда қатнашганларнинг 10% кредитларга ўрнатилган фоиз ставкаларига қониқарсиз баҳо беришган.

Шунингдек, мажлисда рейтинг сўров натижалари танқидий кўриб чиқилди ва барча тижорат банкларига камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш тавсия этилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example