ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


«Санъатдан баҳра олиб» танлови ғолиблари тақдирланди

«Ўзмиллийбанк» аҳолида санъатга, ижодга бўлган қизиқишни кучайтиришдан мақсадида «Санъатдан баҳра олиб» танловини эълон қилганди. Яқинда банкнинг Бош биносида мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу танлов «Ўзмиллийбанк»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатувчи фуқаролар ўртасида ўтказилди ва танловга 10 та ўзига хос совринлар тўплами қўйилди.

Тўплам ўз ичига:

● Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида 3 ой давомида VIP экскурсияни ўз ичига олган барча кўргазмаларга икки кишилик чипта;

● Галерея коллекциясини ўз ичига олган китоблар тўплами;

● Шунингдек, Бельгия шоколади шаклидаги жуда ҳам мазали бонус кўзда тутилганди.

Ушбу танловда иштирок этиш шартлари жуда осон бўлди:

Ўзмиллийбанкнинг Instagram (https://www.instagram.com/nbu.official/) ёки Facebook (https://www.facebook.com/uznbu) саҳифаларига обуна бўлиш;

Банкнинг расмий телеграм-каналига қўшилиш (https://t.me/nbu_official);

Пост остидаги изоҳларда 3 нафар дўстини тег қилиш, айнан ўша изоҳда Telegram тармоғидаги сизга тегишли @usernameни кўрсатиш.

Танлов ғолиблари махсус интернет-дастур ёрдамида 2019 йилнинг 24 январь куни тасодифий тартибда аниқландилар ва 2019 йилнинг 28 январь куни тақдирландилар.

«Санъатдан баҳра олиб» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Ўзмиллийбанк»

«Санъатдан баҳра олиб» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Ўзмиллийбанк»

«Санъатдан баҳра олиб» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Ўзмиллийбанк»

«Санъатдан баҳра олиб» танлови ғолиблари тақдирланди

Фото: «Ўзмиллийбанк»

Бу ҳақда банк Ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example