ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77

«Ўзсаноатқурилишбанк»да «Мен бефарқ эмасман!» шиори остида илк донорлик хайрия акцияси бўлиб ўтди

Банкнинг Бош офиси ҳудудига Республика қон қуйиш марказининг кўчма станцияси ташриф буюрди ва ходимлар иш жараёнидан деярли узоқлашмаган ҳолда қон топшириш имконига эга бўлишди.

Эрталабдан бошлаб банк ходимлари беморларга ниҳоятда зарур бўлган қонни топшириш учун тиббиёт ходимлари бригадасини кутган ҳолда тўплана бошладилар. Барча потенциал донорлар дастлабки тиббий кўрик ва шифокор суҳбатидан ўтди.

Банкнинг топ-менежерлари биринчилардан бўлиб донорлик вазифасини бажарган ҳолда, эзгу ишга қўшилиш бўйича қолган ходимлар учун ҳам намуна бўлдилар.

Жами 95 та донорлар 24 литр қон топширишди. Шифокорлар айтишича, бу дастлабки акция учун жуда салмоқли натижа!

Биз ушбу хайрия акцияси ходимларимиз қалбида акс садо берганидан бениҳоя хурсандмиз! Кўнгилли донорларимизга бефарқ бўлмаганликлари, кўчма бригада тиббиёт ходимларига эса юксак касбий маҳорат, меҳр ва тезкорлик учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.

«Ўзсаноатқурилишбанк»да «Мен бефарқ эмасман!» шиори остида илк донорлик хайрия акцияси бўлиб ўтди

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example