ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8584.50 +6.14
1 EUR = 9673.87 +45.52
1 RUB = 136.34 +1.82
1 GBP = 10793.29 +50.61
1 JPY = 79.57 +0.47
1 AFN = 107.64 +0.42
1 AMD = 18.05 +0.03
1 AED = 2337.32 +1.67


Бахтли ходим – бахтли мижоз

Бугунги кунда «Ўзсаноатқурилишбанк»да ходимлар билан ишлаш, уларни ривожлантириш ва рағбатлантириш йўналишида ана шу шиор устувор.

Банк раҳбарияти томонидан ходимларга қулай шароитлар яратиш ва фаолиятларини мамнун ҳолда олиб боришларини ташкил этиш учун моддий ва номоддий рағбатлантиришнинг замонавий механизмлари ишга солинмоқда.


Шу мақсадда телеграм тармоғида банкнинг HR соҳасида ходимларни қўллаб-қувватлаш ва мотивация бериш жараёнини акс эттирувчи «HR Sanoat Qurilish Bank» (https://t.me/HR_SQB) канали очилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир.


Ушбу ташаббус ходимлар мотивацияси ва жамоавий руҳни ошириб боришни кўзда тутади. Шунингдек, бунда профессионал мутахассисларнинг иш фаолияти, эришган муваффақиятларини ёритиб бориш асносида улар ортидан бошқа ходимларни ҳам эргаштириш мақсад қилинган.

Шунингдек, мазкур тармоқда банк тизимида HR стандартларини татбиқ этиш жараёни, ходимлар учун ташкил қилинадиган «Тренинг», «Тимбилдинг» тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиб борилади.

Бундан ташқари, устоз-мураббий даражасидаги ходимлар тавсиялари, маҳорат дарслари ва бўш иш ўринлари ҳақида ҳам эълонлар узатилади.


– Буюк компаниялар барқарорлиги буюк ходимлар кучи билан юзага келганлиги тарихий ҳақиқат, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи Азизхон Нодиров. – Шундай экан, юксак марраларни кўзлаган ташкилотлар қаторида банкимизда ҳам меҳнат жамоаси кучидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари изчил олиб борилмоқда.


Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example