Халқ банки: ютуқлар соҳибларига топширилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг «Янги йил совғаси» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяси (3-чиқарилиши) ютуқлар тиражи 2018 йил 27 декабрь куни Жиззах шаҳрида «Жиззах вилоят мусиқали драма театри» биносида очиқ тарзда ўтказилиб, ундада республикамизда ишлаб чиқарилган 8 та «Спарк» автомобили, 10 млн., 3 млн. сўмлик ҳамда бошқа кўплаб бошқа пул ютуқлари ўйналган ўз эгаларини топган эди.

Яқинда ушбу лотерея натижаларига кўра, «Спарк» автомобили эгасига айланган яна тўрт нафар омадли юртдошимиз, яъни Сирдарё вилояти Боёвут туманида истиқомад қилувчи фуқаро Рустам Шукуров, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Зокиржон Султонов, Андижон вилояти Андижон туманида истиқомад қилувчи фуқаро Запарбек Мусабеков ҳамда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи ҳамюртимиз Ихтиёр Бозоровларга ютуқларини топшириш маросими бўлиб ўтганди.


– Халқ банки лотереяларидан ҳам доим омадимни синаб тураман, – дейди «Спарк» автомобили соҳиби бўлган Рустам Шукуров. – Шу пайтгача турли ютуқлар чиққан, лекин Жиззах шаҳрида ўтказилган «Янги йил совғаси» лотереясида «Спарк» автомобилига эга бўлдим. Бу оиламиз учун чинакамига байрам совғаси бўлди.


Халқ банки томонидан ташкил этилган ушбу тиражли, пул-буюм ютуқли лотереяда 2 та разрядда, икки миллион донада, жами 4,0 млрд. сўмлик билет муомалага чиқарилган бўлиб, жами ўйналган ютуқ фонди суммаси бир миллиард 979 миллион 556 минг сўмни ташкил этади.

Халқ банки: ютуқлар соҳибларига топширилди

Фото: Халқ банки

Бундан ташқари, ушбу тираж доирасида Халқ банки томонидан Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли 32-сонли ёрдамчи интернат мактабига «Дамас» автомобили хайрия сифатида берилди. Шунингдек, ушбу мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 40 800 000 сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ҳам ажратилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги 5-сон ихтисослашган мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида 51 100 000 сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ажратилди.

Жиззах шаҳар ҳокимлигига қарашли «Жиззах фаровонлиги» хайрия жамғармасига 10 дона ногиронлик аравачаларини харид қилиш учун 20 млн. сўм миқдорида ижтимоий хайрия маблағлари ажратилди.

Маълумки, АТ Халқ банки томонидан лотерея ўйинларининг бир нечта турлари ўтказиб келинади. Шулардан бири «Беш карра беш» лаҳзали, пул-буюмли лотереясидир.

Ушбу лотереяда 2 та «Орландо» ҳамда 3 миллиондан ортиқ пул ютуқлари қўйилган бўлиб, мазкур лотерея кўплаб юртдошларимизга қувонч улашмоқда.

Жумладан, шу куни «Беш карра беш» лотереясидан «Орландо» автомобили соҳибига айланган бекободлик Руслан Капкаевга ҳам машина калитлари топширилди.

Банк ахборот хизмати.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама