Андижон шаҳрида «Андижон» Банк хизматлари маркази очилди

Андижон шаҳрида АТБ «Капиталбанк»нинг жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи «Андижон» Банк хизматлари маркази иш бошлади.

АТБ «Капиталбанк» банк хизматлари соҳасида инновациялар жорий қилишни давом эттириш билан биргаликда, мамлакатимиз бўйлаб филиаллар тармоғини ҳам кенгайтирмоқда.

Андижон шаҳрида «Андижон» Банк хизматлари маркази очилди

Фото: Капиталбанк

Жумладан, Андижон шаҳрида АТБ «Капиталбанк»нинг жисмоний ва юридик хизмат кўрсатувчи «Андижон» Банк хизматлари маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказни очишдан мақсад – юқори технологияли банк хизматлари маданиятини илгари суришдир. Банк хизматлари маркази биносида мижозларга қулай хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.

Андижон шаҳрида «Андижон» Банк хизматлари маркази очилди

Фото: Капиталбанк

Марказ биносида ташкил этилган «Капитал 24/7» – ўз-ўзига хизмат кўрсатиш инновацион зонасида, мижозлар банк хизматларидан туну-кун фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, янги марказда жисмоний ва юридик шахслар учун банк хизматлари барча, яъни ҳисоб очишдан кредит олишгача бўлган жараёнлари соддалаштирилди.

Бу ҳақида банк Ахборот хизмати маълум қилган.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама