ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9061.00 +179
1 EUR = 10092.14 +163.84
1 RUB = 138.47 +2.09
1 GBP = 10926.66 +151.91
1 JPY = 85.57 +1.82
1 AFN = 115.77 +2.49
1 AMD = 19.09 +0.4
1 AED = 2467.06 +48.74


Микрокредитбанк ISO 9001:2015 стандарти халқаро сертификатини қўлга киритди

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкига ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий сертификати ҳамда Astraia certification ташкилотининг халқаро сертификатлари тақдим этилди.

Маълумки, Микрокредитбанк илғор хорижий тажрибаларни ва замонавий хизматларни жорий этиш орқали Ўзбекистон молия бозоридаги ўрни ва иштирокини янада кенгайтириб бормоқда. Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши банк учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у банкнинг келгусида замон талабларига мувофиқ трансформациясида мустаҳкам пойдевор ва барқарор ривожланишини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.

Микрокредитбанк ISO 9001:2015 стандарти халқаро сертификатини қўлга киритди

Фото: Микрокредитбанк

Хусусан, ISO 9001:2015 сифат менежменти истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тизимдир. Мазкур стандартларга мувофиқлик мижозларнинг банкка бўлган муносабатларини таҳлил қилиш ва улар билан ишлаш жараёнларини ташкил этиш мезонлари учун асос яратади.

Шунингдек, бу тизим хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ва хизматлар кўламини кенгайтиришга пойдевор бўлади. Бу борада банк томонидан янги маҳсулотлар ва хизматларни яратишда ISO 9001:2015 стандартида акс этган менежмент сифати принципларига таянилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example