Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги Бош директори Вернер Липак бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. У Давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ), энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва давлат харидларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар каби соҳаларда ҳамкорликни ва техник ёрдамни янада мустаҳкамлашга бағишланди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва вазирликнинг масъул ходимлари 2019–2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва стратегиясини муҳокама қилдилар.

Вернер Липак Давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлаб, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча фойдали тадбирларни жорий этишни ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги янги ташкил этилган Давлат-хусусий шерикчиклигинини ривожлантириш агентлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.

Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Маълумот учун: Яқинда ОТБ 2018–2020 йилларга мўлжалланган Мамлакат бизнес режаси операциясига (МБРО) янги кредит мажбуриятларини тақдим этиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредит маблағларини оширди. МБРО Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва мамлакатнинг янгиланган ривожланишининг устувор йўналишларини акс эттиради. 2018 йилда Ўзбекистон 2,9 миллиард долларлик лойиҳалар портфели билан минтақадаги ОТБ томонидан ажратилган энг катта кредитга эга мамлакат бўлди.


Жаноб Липак, шунингдек, сув таъминоти тизимини яхшилашга ёрдам беришдан манфаатдор эканини билдирди. Молия вазирлиги вакиллари бу соҳада томчилатиб суғоришни жорий этиш муҳимлигини таъкидлашди.

Музокаралар давомида банк томонидан келгусида Молия вазирлигига ДХШни ривожлантириш соҳаси ва давлат харидлари тизимини ривожлантиришда маслаҳат ёрдамини бериш учун халқаро экспертлар ажратилишини таъкидлади.

Музокалар якунида томонлар бошқа истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, ОТБнинг техник ёрдамини мамлакатдаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун қандай қўллаш мумкинлигини муҳокама қилишди.

Бу ҳақида Молия вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилган.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама