ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9061.00 +179
1 EUR = 10092.14 +163.84
1 RUB = 138.47 +2.09
1 GBP = 10926.66 +151.91
1 JPY = 85.57 +1.82
1 AFN = 115.77 +2.49
1 AMD = 19.09 +0.4
1 AED = 2467.06 +48.74


«Микрокредитбанк» АТБ ходимлари ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда

Жорий йилнинг 11-феврал куни «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат Банкибош биносида банк раҳбарияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтининг бир гуруҳ битирувчи талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2017-йил 5-июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони мамлакатимиз ёшлари ҳаётида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу борада жорий йилнинг 26-январ куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Карьера куни» ўтказилди. Мазкур тадбирда банк ходимлари талабалар билан суҳбат ўтказиб, уларни ишга жалб этиш кўзда тутилган эди. Мазкуручрашув ҳам шунинг узвий давоми бўлди.

«Микрокредитбанк» АТБ ходимлари ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқда   

Фото: Микрокредитбанк

Хусусан, юртимизнинг олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга зарурий шарт-шароитларни яратиш мақсадида «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2018 йил октябр ойида «Микрокредитбанк» АТБ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида келишув битими имзоланди.

Мазкур битимга кўра университетнинг бакалавриат ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган ёшларни банкда малакали мутахассис бириктирган ҳолда амалиёт ўташларини таъминлаш, банк эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ишга қабул қилиш, педагог-ходимлар, докторантлар ва магистратура талабларининг кўникмаларини ошириш мақсадида стажировка ўташи ҳамда соҳага оид меъёрий ҳужжатларни амалиётда қўллаш механизми билан танишиш учун шарт-шароитлар яратиш каби бир қатор мажбуриятлар ва зарурий тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, яна талабалар учун «Микрокредитбанк»стипендиясини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Унга кўра ушбу стипендияни олиш учун талабалар чет тилларини мукаммал билишлари, компьютер саводхонлиги бўйича етарли билимга эга бўлишлари ҳамда аъло баҳоларга ўқишлари лозим бўлади.

Шунингдек, «Микрокредитбанк» АТБ тизимида кадрлар захирасини истиқболли ва муносиб номзодлар билан жамлаш, кадрлар захирасига киритилганлар билан мақсадли касбий тайёргарлик ишларини олиб бориш, кадрлар захирасига киритилганларни тегишли лавозимларга тақдим этиш, тайинлашнинг адолатли, шаффоф ва ошкора ҳамда коррупцион ва бошқа шахсий ғаразли мақсадлардан ҳоли бўлиш мақсадида ёш иқтидорли ходимларни раҳбарлик лавозимларга ўтказиш мақсадида заҳира таркиби шакллантирилди.

Жумладан, айни пайтда «Микрокредитбанк» АТБ тизимида 880 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этса, уларнинг 159 нафари раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритиб келмоқда. 2018-йилда таълим муассасалари битирувчиларининг 33 нафари «Микрокредитбанк» АТБ тизимида ўз меҳнат фаолиятларини бошлаган.

Бу ҳақида банк Ахборот хизмати маълум қилди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example