ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


 «Ўзсаноатқурилишбанк»да масофавий хизматлар кўлами кенгаймоқда

Бугунги кунда барча соҳаларда рақамлаштириш, замонавий технологияларни тизимга жорий этиш борасида сезиларли ишлар қилинмоқда. Айниқса, ушбу соҳада юртимиз тижорат банклари томонидан аҳоли учун кўплаб янгидан янги лойиҳалар амалга оширилаётганини кўриб, кузатиб турибмиз.

Жумладан, «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳам замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда тизимга рақамли банк тамойилларини жорий этиш чора-тадбирларини фаол олиб бормоқда. Бу ҳақида 14 март куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда таъкидланди. «Рақамли банк: «Ўзсаноатқурилишбанк» да ушбу тизимнинг дастлабки босқичлари» мавзусидаги тадбирда журналистлар банк томонидан амалга оширилаётган янгиликлар билан батафсил танишиш имконига эга бўлдилар.

Маълумотларга кўра, банк томонидан юртимизда биринчилар қаторида юридик шахс мақомидаги мижозларига 24/7 режимида ишловчи онлайн банк хизматлари тақдим этилди.Энг замонавий технологик ечимларга асосланган мазкур хизматлар билан банк ўз мижозларига ҳисобрақамларини ҳафтанинг 7 куни, сутканинг 24 соати мобайнида узлуксиз тасарруф қилиш имконини беради.


Шунингдек, мижозларга масофадан хизмат кўрсатишга мўлжалланган барча дастурлар («UzPSB Mobile», «Менинг банким», «Шахсий кабинет», «Корпоратив интернет банкинг», «UzPSB Mobile Business», «SMS Banking») жорий қилинаётган янги хизматларга мослаштирилган ҳолда такомиллаштирилмоқда. Жумладан, жисмоний шахс мақомидаги мижозлар учун яратилган «UzPSB mobile» мобил иловасининг веб талқини – «Менинг банким» ишга туширилди.


Яқинда банкнинг пойтахтимиздаги Чилонзор филиали қошида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи Банк хизматлари маркази ишга туширилди. Наврўз умумхалқ байрами арафасида банкнинг Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро минтақавий филиалларида ҳам Банк хизматлари марказлари очилиши кўзда тутилган.


Тадбир сўнггида банк мутахассислари журналистлар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Жумладан, бугунги кунда интернет тезлиги банк ва банк мижозларини қониқарадими, саволига «Ўзсаноатқурилишбанк» Ахборот технологиялари департаменти мутахассиси шундай деди:

– Бугунги интернет тезлиги нафақат бизни балки мижозларимизни ҳам қониқтирмаяпти. Айниқса, айрим вилоятларимизда унинг тезлиги мутлақо қониқарсиз. Бу эса рақамли банк хизматларимизни жорий этишга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.


Шунингдек, журналистлар анжуманнинг иккинчи қисмида Тошкент шаҳридаги Инха университетида банк хизматлари ва амалиётларини автоматлаштириш бўйича Ўзсаноатқурилишбанкнинг молиявий технология маркази билан («Financial Technology center of Sanoat Qurilish Bank») танишиш имконига эга бўлдилар.

 «Ўзсаноатқурилишбанк»да масофавий хизматлар кўлами кенгаймоқда

Фото: Finance.uz

 «Ўзсаноатқурилишбанк»да масофавий хизматлар кўлами кенгаймоқда

Фото: Finance.uz

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама