ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси томонидан «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида жуда кўпгина ютуқларга эришган ҳамда ўзининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида турган «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки бу йилги «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.

Мазкур кўргазма, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан банк тизимини ислоҳ қилиш, банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳалари кўламини кенгайтириш, қолаверса республикада қулай бизнес муҳитини яратиш, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришда банклар олдида турган устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

«BankExpo-2019» миллий кўргазмасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, Халқаро молия корпорацияси экспертлари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида конференциялар ташкил этилиши кўзда тутилган. Хусусан, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳам мазкур халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялари вакиллари билан музокараларда иштирок этади.

Кўргазмага ташриф буюрувчилар бу йирик анжуманда мамлакат банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги ривожланиш йўналишлари, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари, замонавий технологиялар ва хизматлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

«Трастбанк»: «BankExpo-2019» миллий кўргазмаси ҳамкори

Фото: Finance.uz

Банк Ахборот хизмати.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама