ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


«ASIA ALLIANCE BANK»нинг Фарғона филиали иш бошлади

2019 йил 10 апрел куни Фарғона шаҳрининг марказида жойлашган ««ASIA ALLIANCE BANK» АТБ Фарғона филиали ўз мижозлари учун эшикларини очди. Эндиликда банк мижозлари кенг кўламли банк хизматларидан тўлақонли фойдаланишлари мумкин. Улар учун қулай шароитлар, катта ёпиқ автотураргоҳ, малакали мутахассислар ва масофавий хизмат кўрсатиш каналлари тақдим этилади. Фарғона филиали мутахассислари консалтинг хизматларини кўрсатиш, банк мижозларини ҳисобларини юритиш, пул ўтказмаларини амалга ошириш, жисмоний шахсларга истеъмол кредитларини тақдим этиш, шунингдек, Фарғона вилояти тадбиркорларининг ўз маблағлари ва кредит линияларининг хорижий маблағлари ҳисобидан молиялаш имкониятига эгадирлар. Барча шахслар миллий валютадаги UzCard карталарини, шунингдек, VISA ва UnionPay халқаро пластик карталарини очишлари мумкин.

Яқин келажакда «ASIA ALLIANCE BANK» нинг ҳар бир бўлинмасида, жумладан, Фарғона филиалида халқаро MasterCard пластик карталарини очиш мумкин бўлади. Қолаверса, Банк мижозларига миллий ва чет эл валютасида муддатли ва жамғарма омонатлари қулай ва имтиёзли шартлар асосида таклиф этилади. Омонатлар нақд ва нақдсиз пул шаклда қабул қилинади.

Фарғона аҳолиси банк хизматларидан туну-кун фодаланишлари учун банкнинг 24 соатлик автоматлашган павилиони филиал биносининг ёнида жойлашган. У ерда мижозлар банкоматлар ва инфокиосклардан фойдаланишлари мумкин. Шундай қилиб, ўрнатилган банкоматлар ёрдамида сўм ва валюта пластик карточкаларидан нақд пул олиш, нақд пулни айирбошлаш ва бир қанча турдаги хизматлар мавжуд. Замонавий инфокиосклар сизга СМС-хабарларни улаш, хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва корпоратив мижозлар учун Интернет-банкинг тизимидан фойдаланиш имконини беради.

Автоматлаштирилган депозит машинаси (АДМ) ёрдамида пул тушумини топшириш, кредитларни сўндириш ва банк карталарини тўлдириш мумкин. Онлайн тарзда пул тушумини топшириш хизматидан фойдаланиш учун мижозлар биринчи навбатда «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ билан шартнома тузишлари керак, дея ёзади банк Ахборот хизмати.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама