ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Марказий банк Раиси ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар ўтказилди

2019 йилнинг 9, 10 ва 11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси ўринбосари раҳбарлигида Республика тижорат банклари вакиллардан иборат ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ ва Булунғур туманларида ҳамда Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида сайёр қабуллар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини жойида ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд камчиликларни ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш масалаларига қаратилди.

Сайёр қабулда банк мижозлари – тадбиркорлар ва омонатчиларнинг вакиллари, фуқаролар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Мазкур ҳудудларда ташкил этилган сайёр қабулларда жами 648 нафар тадбиркорлар, омонатчилар ва фуқаролар билан учрашилди. Қабул давомида 122 нафар фуқаро имтиёзли кредит ва банкка оид бошқа масалаларда мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг 2 тасига жойида ҳал қилинди, 25 тасига тушунтиришлар берилди, 4 таси тегишли идораларга юборилди, 91 таси юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари банк тизимига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга Президентимизнинг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сонли қарорига асосан кредит ажратиш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Бу ҳақда Марказий банк Ахборот хизмати маълум қилган.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама