ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


«BankExpo-2019»: Ўзсаноатқурилишбанк – инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк

2019 йил 13 апрель куни «BankExpo – 2019» миллий кўргазмасида Ўзсаноатқурилишбанк «Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк» номинацияси бўйича тақдирланди.

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» мажмуида уч кун давом этган «BankExpo-2019» миллий кўргазмасида Ўзсаноатқурилишбанк ҳам фаол иштирок этди. Айниқса, банк стендига тадбиркор ва инвесторларнинг қизиқиши катта бўлди.

Банк стендининг «Кредит супермаркети» ҳамда «Маслаҳат бурчаги» бўлимларида ташриф буюрувчиларга юртимизда яратилган ишбилармонлик ҳамда инвестиция муҳити, бу борада мазкур Банк таклифлари, шу жумладан хорижий кредит линиялар хусусида батафсил маълумот берилди.

«BankExpo-2019»: Ўзсаноатқурилишбанк – инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Қайд этиш жоиз, Ўзсаноатқурилишбанк хорижий кредит линияларини жалб қилишда Европанинг Сredit Suisse (Швейцария), Raiffeisen Bank International AG (Австрия), Landesbank Baden-Wuerttemberg, Commerzbank, ODDO BHF, KFW Ipex-Bank (Германия), Газпромбанк (Россия), шунингдек, Хитой, Туркия ва Жанубий Корея Эксимбанклари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Жорий йилда Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси, «Shinhan Bank» (Хитой), «AK BARS Bank» (Россия)лар билан савдони молиялаштириш йўналишида истиқболли келишувларга эришилди.

«BankExpo-2019»: Ўзсаноатқурилишбанк – инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда энг яхши банк

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк 

Банк қошида маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик инвесторларининг инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Марказ ходимлари инвесторларга ўз сармояларини истиқболли бизнесга самарали йўналтиришга техник жиҳатдан кўмаклашмоқда. Эътиборлиси, марказ зиммасидаги ушбу хизматлар «Ягона дарча» тамойили асосида «кредит супермаркети» сифатида кўрсатилмоқда.

«BankExpo-2019» кўргазмасида Ўзсаноатқурилишбанкнинг янги бренд остидаги стендида, шунингдек, муассаса тизимида олиб борилаётган трансформация жараёнлари тўғрисида муфассал маълумот берилди.

Банк Ахборот хизмати.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама