ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


«Қишлоқ қурилиш банк» ўз мижозларини тақдирлади

Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан мижози бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида республика кўрик-танлови ўтказилди.

Танловни ташкил этишда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш, ўз лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги иш ўринлари яратиб келаётган ва аҳоли даромадларини оширишга фаол ҳисса қўшаётган банк мижозларини эътироф этиш, илғор тадбиркорлар ютуқларини тарғиб қилиш асосий вазифа сифатида белгиланди.

Пойтахтимизда ўтказилган «BANKEXPO – 2019» – Молия-банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси доирасида мазкур кўрик-танловнинг ғолиблари 6 та номинация бўйича тақдирланди.

«Энг яхши инвестицион лойиҳа» номинациясида Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «Oloy gulzor servis» МЧЖ лойиҳаси тақдирланди. Мазкур корхона крахмал, фруктоза ва патока ишлаб чиқаради ва Марказий Осиёдаги ноёб корхоналардан бири ҳисобланади.

«Энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси бўйича «Stimul Print» МЧЖ лойиҳаси ғолиб бўлди. Мазкур корхона янги турдаги реклама хизматларини кўрсатади ва банкнинг Тошкент вилояти минтақавий филиали мижози ҳисобланади.

«Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа» номинацияси бўйича ғолиблик банкнинг Яккабоғ филиали мижози бўлган «Бону чевар» хусусий корхонасига насиб этди. Мазкур корхона ҳар хил турдаги пишириқлар ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Фарғона вилоятидаги «Тошлоқ Муҳаммадмирзо Файз» деҳқон хўжалиги раҳбари Шаҳзода Маматова «Энг яхши тадбиркор аёл» номинацияси ғолиби бўлди. 58 ёшни қаршилаган опанинг ғайрат-шижоати кўпларга ўрнак бўлгулик. Шаҳзода опа чорвачилик ва иссиқхона фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

«Намунали оилавий тадбиркор» номинациясида ғолиб деб сирдарёлик Ҳусниддин Нуриддинов топилди. У ўз оила аъзолари билан беданачиликни ривожлантириб келмоқда. Шу орқали оилавий даромадлар ошиши таъминланмоқда.

«Узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда амалга оширилган энг яхши лойиҳа» номинациясида банкнинг Янгиобод филиали мижози «Салоҳиддин Муҳаммадризо» корхонаси лойиҳаси ғолиб бўлди. Мазкур корхона томонидан қишлоқ худудида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва шу орқали ёшлар бандлиги таъминланган.

Ғолиблар банк томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мазкур кўрик-танлов АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ўз мижозларининг фаолиятига ва ривожланишига бефарқ эмаслигининг, тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори эканлигининг яна бир бир амалий тасдиғи бўлди, дейиш мумкин.

 «Қишлоқ қурилиш банк» ўз мижозларини тақдирлади

Фото: «Қишлоқ қурилиш банк»

Банк ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example