ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82

Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси учун «Оила куни» акцияси ўтказилди

Пойтахтимиздаги «Анҳор – Локоматив» истироҳат боғида Ўзсаноатқурилишбанк тизимида фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун «Оила куни» акцияси ўтказилди.

Акция байрам руҳида ташкил этилди. Истироҳат боғида меҳмонларни турли эртак қаҳрамонлари жарангдор куй-қўшиқлар садоси остида тантанали кутиб олдилар.

Байрам дастурини Банк Бошқаруви Раиси Азиз Воитов очар экан, барча ходимларни ушбу ажойиб кун билан табриклаб, уларга оилалари янада мустаҳкам ва фаровон бўлишларини тилади. «Яқинларингизнинг меҳру муҳаббати ва қўллаб-қувватлашлари Сизларни эзгу мақсадлар сари янада илхомлантириб, куч-қувват беради. Шундай экан, Банк ривожига ҳисса қўшаётган Сиз азизларнинг оилаларингизни ижтимоий ҳимоялаш, мана шундай кўнгилочар тадбирлар уюштириш доим раҳбарият диққат-эътиборидадир», деди Банк Бошқаруви Раиси.

Шундан сўнг байрам Банк логотипи туширилган турфаранг шарлар ва зарларнинг учирилиши билан бошланди.

Акцияни кўнгилдагидек ўтказиш учун жалб қилинган ижодий студия жамоаси махсус байрам дастурини намойиш этди. Ота-оналар ва болалар ўртасида турли танловлар – оилавий караоке, қувноқ стартлар, рақслар, маҳорат дарслари ўтказилди. Болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, шеърлар, тез айтишлару топишмоқлар байрамга янада жўшқинлик бағишлади.

Истироҳат боғида кун давомида барча аттракционлар каттаю кичик учун хизмат қилди.

– Байрамдан бир олам таассурот олдик, – дейди Сулаймоновлар оиласи. – Айниқса, бу кун фарзандларимиз хотирасида ажойиб онлардан бири бўлиб қолади. Бундай унутилмас шукуҳли кунни ташкил қилгани учун Банк раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз!

Байрам давомида меҳмонларга ош тортилди.

Ўзсаноатқурилишбанк жамоаси учун «Оила куни» акцияси ўтказилди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Банк Ахборот хизмати.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама