ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8460.92 +2.76
1 EUR = 9439.00 -62.05
1 RUB = 131.06 +1.32
1 GBP = 10760.60 -234.16
1 JPY = 76.87 -0.06
1 AFN = 107.09 -1.49
1 AMD = 17.67 +0.09
1 AED = 2303.67 +0.75


Банк соҳаси вакилларининг ойлик маоши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 фоизга ўсган

2019 йил январ-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 049,7 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 32,2 % га ўсишни таъминлади.

2019 йил январ-март ойларида банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳаси бўйича 941 та муассасада 67,9 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,5 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 764,4 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,6 %ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3 752,3 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 % га ўсди.

Республика бўйича 2019 йил январ-март ойларида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг юқори ўсиш суръати таълим соҳасида 37,3 %, соғлиқни сақлашда 36,1 %, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида 35,1 % ва қурилишда 28,2 % кузатилди.

Бу ҳақда stat.uz сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example