ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8584.50 +6.14
1 EUR = 9673.87 +45.52
1 RUB = 136.34 +1.82
1 GBP = 10793.29 +50.61
1 JPY = 79.57 +0.47
1 AFN = 107.64 +0.42
1 AMD = 18.05 +0.03
1 AED = 2337.32 +1.67


Муомала даври 12 ой бўлган давлат қимматли қоғозларни ойлаштириш бўйича 2019 йил 8 май куни ўтказилган аукцион натижалари ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 8 май куни Марказий банк томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 12 ой бўлган 1 млн.сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 100 млрд.сўмлик 100 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Қимматли қоғозлар бўйича фоиз тўловлари хар чорак амалга оширилади.

Аукционда 9та дилер иштирок этган бўлиб, улар томонидан 509 млрд.сўм ҳажмидаги 494 050 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 100 000 дона қимматли қоғозлар 104,1 млрд.сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).

Аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 115 млрд.сўмни ташкил этади.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 10,47 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлилик даражаси – 10,05 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси – 11,64 фоизни ташкил этди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example