ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Жиззахда молиявий саводхонликни ошириш юзасидан семинар бўлиб ўтди

8 май куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан Жиззах филиали ходимлари ва банк мижозлари учун «Молиявий саводхонлик» мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Маълумки, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сонли қарорига асосан банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг тенденцияларини инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, молиявий хизматлардан фойдаланиш ва аҳолининг молия соҳасида билимларини ошириш мақсадида тарғибот ишларини ташкиллаштириш вазифаси белгиланган.

Мазкур қарор ижроси доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган семинарда, Банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори В.Пай, Инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази директори М.Миркамилов, Банк Ўқув маркази директори Қ.Жўраевлар иштирок этди.

Тадбирни Ўқув маркази директори Қобилжон Жўраев очиб, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишдан асосий мақсад – молиявий хизматларни оммалаштириш натижасида аҳоли ва банк ходимларининг молиявий билим даражасини янада ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Амалий семинарда Банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари департаменти директори В.Пай экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш жараёнида тузиладиган шартномаларни рўйхатга олиш, бажарилишини назорат қилиш, улар бўйича жорий операцияларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Банк мутахассисларининг эътироф этишича, аҳолининг молиявий билим даражасини доимий ошириб бориш, молия соҳасида асосий тушунчаларга эга бўлиш – келажакда уларнинг банк мижозига айланишига замин яратади.

Семинар давомида банк мутахассислари молиявий саводхонлик тушунчалари, валюта операцияси, кредит тушунчалари каби аҳолини қизиқтирган саволлар ҳақида сўз юритдилар ва уларни қизиқтираётган барча саволларига батафсил жавоб бердилар.

Бу ҳақда банк Ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example