ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz


Халқ банки жамоаси – бир оила

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида Халқ банки томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни пойтахтимиздаги «Япон боғи»да «Баркамол авлод – юрт таянчи» шиори остида банк ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Маълумки, ушбу беш ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳамда уларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсади мужассамлашган.

Албатта, мазкур ташаббуслар кенг жамоатчилик билан бирга Халқ банки жамоаси томонидан ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди.

«Япон боғи»да байрамона руҳда ташкил этилган мазкур тадбирда банк жамоаси ўзларини ҳақиқий маънода бир оиладек ҳис қилишди.

Айни ёзги таътил кунларида бундай байрамнинг уюштирилгани болажонларнинг мароқ билан дам олишига ва хурсандчилигига сабаб бўлди. Тадбирда турли ўйинлар, эртак ва мультфильм қаҳрамонларининг чиқишлари, мусиқий ва театрлаштирилган томошалар ҳамда кўзбойлоғичларнинг ўзига хос фокуслари нафақат болажонларни, балки ота-оналарни ҳам бефарқ қолдирмади.

Энг асосийси, тадбирда таниқли санъаткор ва истеъдодли ижодкорларнинг концерт дастурлари ҳамда рассомлар ва спортчиларнинг иштироки банк ходимларининг фарзандларида бу соҳаларга бўлган қизиқишини янада оширди. Улар билан ёнма-ён турли ўқув машғулотларида иштирок этишди.

Эътиборлиси, ушбу ташаббус юртимиздаги барча Халқ банки филиаллари миқёсида кенг тарғиб қилиш режалаштирилган.

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

Халқ банки жамоаси – бир оила

Фото: Finance.uz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example