ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Трастбанк» Ислом корпорацияси билан манфаатли меморандум имзолади

10 июнь куни «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида банк раҳбарияти ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда «Трастбанк» раҳбарияти Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясининг Ижро этувчи Директори жаноб Айман Амин Седжини бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3439-сонли ҳамда 2019 йил 5 мартдаги «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4224-сонли қарорларида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлди.

«Трастбанк» Ислом корпорацияси билан манфаатли меморандум имзолади

Фото: Finance.uz

Маълумки, 2018 йилнинг 9 июлида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки делегациясининг Жидда шаҳрига (Саудия Арабистони) ташрифи доирасида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида имзоланган Битим доирасида 7 000 000 АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредит линияси 1 календарь ойи мобайнида ўзлаштирилган.

Жумладан, мазкур йўналиш доирасида саноат ишлаб чиқариш соҳасида қатор инвестиция лойиҳалари молиялаштирилган бўлиб, кабель ишлаб чиқариш соҳасига, электрон қисмларни ишлаб чиқариш соҳасига, қурилиш соҳасига ва маиший техника ишлаб чиқариш соҳасига ажратилган кредит линиялари ҳисобидан республикамизда жами эликка яқин янги иш ўринлари яратишга эришилди.


– Бугунги кунда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг халқаро даражадаги муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади, – дейди банк Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов. – Ўтган 25 йил давр мобайнида банк молиявий хизматлар бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаб, ўзигагина хос бўлган иш услубини яратишга муваффақ бўлди. Хусусан, банк ўз фаолияти давомида кенг мижозлар базасини яратди. Жумладан, республика бўйлаб банкнинг 11 та филиаллар тармоғи аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатмоқда. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси томонидан ажратилган кредит линияси «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг халқаро бизнесни ривожлантиришнинг янги босқичига эришишига имкон яратди.


Қизғин кечган учрашувда «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бошқаруви раиси Сардор Нормухамедов банк фаолияти натижалари ва ўзлаштирилган кредит линиялари ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи сифатида мавжуд молиялаштириш линиясини ошириш имкониятлари ва ўзаро ҳамкорликнинг шакллари хусусида сўз юритди.

Учрашув якунида «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Мазкур учрашув ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга алоҳида туртки бериш билан бирга, шубҳасиз, банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтиришга, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантиришга, қолаверса республикамизда янги иш ўринларининг яратилишига мустаҳкам замин яратади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example