ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


«Қишлоқ қурилиш банк»: Оилавий тадбиркорлик рағбатлантирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва «Ҳар бир оила – тадбиркор» Давлат дастури ижросида акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» фаол иштирок этмоқда.

Банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан банк тизимида мазкур йўналишдаги ишларни мувофиқлаштирувчи махсус тузилмалар ташкил қилинди. Хусусан, банк марказий идорасида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси, 3 та бўлим ҳамда банк филиалларида Тадбиркорликни ривожлантириш махсус бўлимлари ташкил топди. Ушбу бўлимлар кредит амалиётлари юзасидан тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан бутланди.

Банк томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида банкка бириктирилган туманларда аҳоли ўртасида микрокредитлар турлари ва расмийлаштириш тартиблари юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурига мувофиқ, ўтган давр мобайнида 13 327 нафар оилага 263,0 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, уларнинг ташаббуслари молиявий қўллаб-қувватланди. Жумладан:

● наслли қорамол сотиб олиш учун 3 322 та оилага 71,7 млрд. сўм;

● қўйчилик учун 1 002 та оилага 17,7 млрд. сўм;

● қуёнчилик учун 149 та оилага 3,1 млрд. сўм;

● асаларичилик учун 585 та оилага 14,3 млрд. сўм;

● паррандачилик учун 1 122 та оилага 19,2 млрд. сўм;

● балиқчилик учун 90 оилага 2,9 млрд. сўм;

● боғдорчилик учун 133 та оилага 3,1 млрд. сўм;

● иссиқхона ташкил қилиш учун 1 621 та оилага 35,1 млрд. сўм;

● тикувчилик учун 2 483 та оилага 36,7 млрд. сўм;

● ҳунармандчилик йўналишида 126 оилага 3,1 млрд. сўм;

● қандолатчилик йўналишида 1 651 та оилага 15,2 млрд. сўм;

● бошқа тадбиркорлик фаолиятлари учун 1 043 та оилага 40,8 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 291,4 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратиш белгиланган бўлиб, банк томонидан ҳозирги кунга қадар 1 474 нафар кам таъминланган оилаларга 39,3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Дастур ижроси доирасидаги чора-тадбирлар банк Бошқаруви раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган ва бу йўналишдаги ишлар худудларда тизимли амалга оширилмоқда.

Эътибор Мансурова,
Банк ахборот хизмати ходими.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example