ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Ипотека-банк» тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватламоқда

10 июнь куни «Ипотека-банк» АТИБ томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун банк томонидан кредитлар ажратилишини янада енгиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда банк раҳбар ва ходимлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Ипотека-банк» АТИБ мамлакатимизнинг кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларида фаол иштирок этиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли турмуш даражасини оширишга, аҳоли бандлигини таъминлашга, янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида банк мамлакатимизда уй-жой қурилишини инвестициялаш ҳамда ипотека асосида кредитлаш тизимини ривожлантириш бўйича ҳам самарали ишларни амалга оширди.


Анжуманда «Ипотека-банк» АТИБнинг Кичик бизнес ва чакана хизматлар блоки раҳбари Шаҳноза Алимова банк фаолиятига кенг тўхталар экан, тадбиркорлик субъектларини кредитлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, банкимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1,6 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Бу маблағлар ҳисобига икки ярим мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланди. Бу борада хотин-қизлар­нинг тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, ўтган давр мобайнида тадбиркор аёлларнинг ташуббусларини молиялаш учун 58,2 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бу банкимиз томонидан аҳолига микрокредитлар ажратишда ўтган йилларга қараганда 1,2 баробарга ортганидан далолат беради.

Шунингдек, тадбирда Инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш ва лойиҳаларни бошқариш маркази директори Иброҳимжон Мамаджанов ҳам сўзга чиқиб, жорий йил давомида банк томонидан 1 июнь ҳолатига кўра саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникация ҳамда турли ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 1,6 трлн. сўм миқдорида инвестиция кредитлари ажратилганини таъкидлади.


Анжуман давомида банк томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди. Қайд этилишича, ўтган давр мобайнида 7,5 минг хонадонга 153 млрд. сўмлик кредит ажратилган бўлиб, бунга қўшимча тарзда 2 300 нафар кам таъминланган оилаларга 13 млрд. сўм миқдорида молиявий кўмак берилган. Бу эса аҳоли турмуш даражасини ошишига хизмат қилди.

Шунингдек, банкнинг республикамиз молия бозоридаги универсал молия муассасаси сифатида тизимнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам самарали фаолият юритаётгани, хусусан, мамлакатимиз иқтисодий ислоҳотларининг марказини эгаллаган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаб, юртимизда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётгани ҳақида ҳам таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнггида банк мутахассислари ва журналистлар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example