ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


«Агробанк» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 1405 млрд. сўм йўналтирди

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Агробанк» АТБ томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида брифинг ўтказилди.

Унда «Агробанк» АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда «Агробанк» Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари в.в.б Абдураҳмон Шеров сўзга чиқиб, банк томонидан жорий йил давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Маълумотларга кўра, йил бошидан буён тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида банк томонидан 1405 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилиб, бу кредитлар ажратилишида асосий эътибор жойларда янги иш ўринлари яратилишига қаратилган.

«Агробанк» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 1405 млрд. сўм йўналтирди

Фото: Finance.uz

Жумладан, аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 75 млрд. сўмлик кредит маблағи йўналтирилган бўлса, шундан якка тартибдаги тадбикор аёлларга 49 млрд. сўм ҳамда асосан аёллар меҳнатидан фойдаланадиган (аёлларнинг сони 50 фоиздан юқори бўлган ва аёллар раҳбарлигидаги микрофирма, кичик корхона ва фермер хўжаликлари) тадбиркор аёлларга 26 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда замонавий хизмат кўрсатиш объектларини барпо қилиш мақсадида 1268 та мижозга 79 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари йўналтирилиб, ҳудудлар ривожига муносиб ҳисса қўшилган.

«Агробанк» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 1405 млрд. сўм йўналтирди

Фото: Finance.uz

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида 1017 та кичик бизнес субъектларининг 22 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилди.

Бундан ташқари, банк томонидан ўтган давр давомида ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 2028 та мижозга 69 млрд. сўм, ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандларларга йил бошидан буён 49 млрд. сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига кўмак берилди.

Шунингдек, тадбир давомида банк томонидан давлат дастурлари доирасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

«Агробанк» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 1405 млрд. сўм йўналтирди

Фото: Finance.uz

Бу ҳақда батафсил «Банк ахборотномаси» газетасининг навбатдаги сонида танишишингиз мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example