ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Россиядан хорижга пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринда

2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон Швейцариядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади, деб ҳабар беради ЎзА.

Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 818 миллион доллари юборилган. Шунингдек, Тожикистонга – 462 миллион, Қирғизистонга – 453 миллион, Арманистонга – 194 миллион, доллар, Қозоғистонга – 137 миллион, доллар жўнатилган.

Энг кўп маблағ эса – Швейцарияга юборилган – 1,3 миллиард доллар.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистонга юборилган 818 миллион доллардан 340 миллионини Россия фуқаролари, 478 миллионини эса Ўзбекистон ва бошқа давлат фуқаролари юборган. Юборилган маблағнинг ўртача қиймати – 349 долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Россия банклари Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Вьетнамга пул ўтказмалар ҳажмини чеклаб қўйган эди. Бундан мақсад – ушбу давлатлар билан бизнес юритаётган тадбиркорларнинг ноқонуний ҳаракатларини чеклаш.

Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағлар ҳажми 2021 йилга келиб 7,2 миллиард долларгача ошиши мумкин. Бугунги кунда йилига ўртача 4 миллиардни ташкил қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example