ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгариш ва бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредитни маъқуллади, деб ҳабар беради ЎзА.

Банкнинг Ўзбекистондаги вакили мазкур маблағ янги иш ўринлари яратишга ҳамда халқ фаровонлигини оширишга йўналтиришини алоҳида қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон ушбу кредитни иқтисодиётни ривожлантириш ва хусусий секторни фаоллаштириш, шунингдек, иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган «Ривожланиш сиёсатини амалга ошириш» (DPO) ташкилоти орқали олади.


«Ўзбекистоннинг кенг кўламли ислоҳотлари давом этмоқда, мамлакат ўз фуқаролари ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда», – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.

«Ушбу молиявий кредит ислоҳотлар марказида хусусий секторнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш, иш ўринларини яратиш ва аҳолининг кам таъминланган қатламини янада кўпроқ ижтимоий интеграциялашувини таъминлаш учун янада мураккаб институционал ислоҳотларга ўтишда қўшимча ёрдам беради», – деди у.


Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга жами 3,6 миллиард доллардан зиёд бўлган 22 лойиҳа орқали ёрдам берилади.

Ўзбекистон сўнгги икки йилда хорижий сармояларни жалб қилиш учун иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда, дейилади хабарди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example