ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот эса унинг омонат маблағи кимга қолади?

19 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида АТБ «Қишлоқ Қурилиш банк» томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларга таклиф этилаётган омонат турлари, шартлари ҳамда банкнинг инвестициявий фаоллигини оширишда жалб этилаётган омонатларнинг ўрни» мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар томонидан шу каби саволлар берилди ҳамда банк мутахассисларидан батафсил жавоблар олинди.

Тадбирда «Қишлоқ қурилиш банк» Чакана хизматлар департаменти директори Азамат Атажанов ҳамда Банк омонатларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Музаффар Холматов банк томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги омонатларга жалб қилиш ва уларнинг барқарор даромадлилигини таъминлаш ва банкнинг манфаатларини уйғунлаштиришга қаратилган ишлар хусусида маълумот берди.


– Банкимиз томонидан 26 та омонат турларига маблағлар жалб этилган бўлиб, шулардан 19 таси миллий валютада, қолган 7 таси хорижий валютадаги омонат турларидир. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида мазкур омонатга жалб қилинган мижозлар сони 98 800 тадан 104 600 га етди, яъни омонатчилар сони 5800 тага ўсиб, омонатлардаги маблағлар қолдиғи 610,1 млрд. сўмдан ортди, – дейди Музаффар Холматов. – Аҳолининг банкдаги омонатларда қолдиғи йил бошига нисбатан 64,7 млрд. сўмга ёки 112% га етди.


Маълумотларга кўра, банкнинг узоқ муддатли (1 йилдан ортиқ сақланадиган) омонатлар қолдиғи 2019 йилнинг 1 июнь ҳолатида қарийб 293,0 млрд. сўмни ташкил этиб, қисқа муддатда, яъни 2018 йил бошига нисбатан 276,0 млрд. сўмга ортган. Бу аҳоли «Қишлоқ қурилиш банк» филиалларига узоқ муддатларга бўш пул маблағларини жадал жойлаштираётганидан далолатдир. Унга мос равишда банк ҳам ўз хизматларини тобора жозибадорлигини ва қулайлигини ошириб бормоқда.

Жумладан, банк филиалларида муддатли ва жамғармали омонатга минимал миқдордан юқори маблағ жойлаштирган омонатчига банк пластик карталари бепул тақдим қилинмоқда. Шунингдек, банк омонатчиларининг омонатлардаги маблағларини уларнинг шахсий мобил алоқа воситасида масофадан бошқариш имкониятини берувчи «Депозит банкинг» хизматига уланиш ва фойдаланиш ҳам омонатчиларга бепул белгиланган, ушбу масофавий дастур орқали жойлаштирилган омонатларга шартнома суммасидан 1% юқори фоиз тўлов амалга оширилиши ҳам йўлга қўйилган. Қолаверса, аҳолининг омонатлардаги маблағларини ишончли ва хавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида банк томонидан қўшимча равишда «Биометрик идентификациялаш» тизими (бармоқ изи орқали) жорий қилинган.


– Бу ўз навбатида, омонатнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди, – дейди банк бошқарма бошлиғи Шуҳрат Орипов. – Чунки омонат эгасидан бошқа шахс уни олиш ёки назорат қилиш имконига эга бўлмайди. Албатта, бу амалиёт бежизга қилинаётгани йўқ. Чунки иш фаолиятимиз давомида турмуш ўртоғи қўйган омонат маблағини аёли олиб, кейин тушунмовчиликлар юзага келган ҳолатлар авваллари учраган. Ҳатто куёвини омонатини сўраб келган қайноналар ҳам бўлган. Бундай вазиятлар турли муаммоларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Шу боис, банкимиз томонидан аҳоли омонатларини хавфсиз сақлаш бўйича жиддий чоралар кўрилмоқда.


Тадбир давомида журналистлар томонидан банк мутахассисларига кўплаб саволлар берилди. Жумладан, «Агар шахс вафот этса, унинг омонат маблағи кимга қолади?» деган саволга М.Холматов шундай жавоб берди:


– Албатта, бу каби ҳолатлар учраб туради. Яъни киши тўсатдан оламдан ўтиши, хорижга кетиши ёки турли сабаблар билан банкдаги омонат маблағини назорат қила олмай қолади. Бу жараёнда аввало, шахснинг яқинларига омонат ҳақида хабар берилади ва кейинги ўринларда қонуний асосда уларга маблағни қайтариш чоралари кўрилади.


Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

Куёвнинг банкдаги омонат маблағини қайнона олса бўладими ёки киши вафот этса унинг омонат маблағи кимга қолади?

Фото: Finance.uz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example