ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Юртимиз суғурта бозорида энг арзон суғурта полисини «XALQ SUGʻURTA» суғурта компанияси тақдим этаётган бўлса ажабмас. Компания «M-CARD», яъни тўлов карта эгаларини суғурталаш бўйича суғурта маҳсулотини жорий қилган бўлиб, унинг суғурта нархи 3 ойга 1000 сўм, 6 ойга 1900 сўм, 12 ойга эса 3600 сўмни ташкил этади. Суғурта жавобгарлиги эса бир миллиондан ошиқ. Бундай арзон хизмат ҳар қандай кишини беэътибор қолдирмайди. Шу боис, ҳозирда бундай суғурта полисини харид қилганлар сони етти ярим мингдан ошган.

Маълумки, «XALQ SUGʻURTA» суғурта компанияси микро суғурта хизматларини кўрсатиш мақсадида 2011 йил АТ Халқ банки таъсисчилигида ташкил этилган бўлиб, бугунга келиб, унинг эришган натижалари макро суғурта компанияларникидан қолишмаётир. Шу боис, компания шу йиллар давомида суғурта бозорида ўзининг рақобатбардошлигини исботлаб, йилдан-йилга молиявий кўрсаткичларини яхшилаб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Халқ банки тасарруфидаги «XALQ SUGʻURTA» компанияси томонидан «Юридик ва жисмоний шахсларга тақдим қилинаётган замонавий суғурта турлари» мавзусидаги матбуот анжумани айнан компания фаолиятига бағишланди. Унда компания раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.


– Компания умумий суғурта соҳасида 17 класс бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғурта тури бўйича суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда, – дейди компания директори Рустам Холиқов. – Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 19,9 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 8,1 млрд. сўм юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини суғурталаш, 7,1 млрд. сўм юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини суғурталаш, 520 млн. сўм жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ва 4,2 млрд. сўм кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш ва бошқа суғурта турлари ҳисобига тўғри келди.

– Сўнгги йилларда суғурта турларини ривожлантириш, суғурта хизматлари сифатини яхшилаш, янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш, аҳолини кенг қатламига суғурта ҳимоясини тақдим этиш, суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда суғурталашни тартибга солиш услубларини такомиллаштириш масалалари юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди компания директори ўринбосари Абдулазиз Ҳалилов. – Бу масалада «XALQ SUGʻURTA» томонидан аҳолини барча қатлами учун тушунарли бўлган, соддалаштирилган суғурта шартларини ўз ичига олган ва энг асосийси аҳоли учун қулай нархларни қамраб олган суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда. Жумладан, «Автотаянч», «Мигрант» суғуртаси, «Жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш (географик ҳудуд)» ва «Шинам уй» каби бир қатор суғурта турлари шулар сирасидандир.


Биргина «Жисмоний шахсларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш (географик ҳудуд)» суғурта маҳсулоти бўйича бугунги кунда 85 мингдан ортиқ суғурта полислари сотилгани ҳам унинг фуқаролар учун қулайлигидан далолат беради. Бу полисда суғурталанган фуқаро чет элда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда уни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ бўлган барча ҳаражатлар, шунингдек, соғлиғини тиклаш ҳаражатлари суғурта пули доирасида суғурта компанияси томонидан тўлаб берилади.

Анжуман давомида компаниянинг янги суғурта маҳсулотлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга мутахассислар ва журналистлар ўртасида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

Микро суғурта компаниянинг макро ютуқлари

Фото: Financeuz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example