ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08

«Наврўз» ва «Авиасозлар» банк хизматларини кўрсатиш марказлари иш бошлади

Мамлакатимизда банклараро ошиб бораётган рақобат шароитида аҳолига қулай жойларда хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш ва мижозларга юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиш тижорат банклар ривожининг энг муҳим йўналишларидан биридир.

Шу боис, Ўзмиллийбанкнинг 2019-2021 йилларда ривожланиш Стратегиясида ҳам айнан мижозлар учун қулай ҳудудларда хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, банк хизматларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда Ўзмиллийбанк томонидан хизмат кўрсатиш марказлари тармоғини кенгайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, пойтахтимиз аҳолисига қулай банк хизматларини тақдим этиш мақсадида банк томонидан Тошкент шаҳрининг икки ҳудудида «Наврўз» ҳамда «Авиасозлар» номли банк хизматларини кўрсатиш марказлари ишга туширилди. Мазкур хизмат кўрсатиш марказлари аҳолига ва тадбиркорларга юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб, банк мижозларига қўшимча қулайликлар яратиши баробарида янги турдаги банк маҳсулотларини ҳам тақдим этади.

Кунига уч юздан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга мини-банкда коммунал тўловлар, омонат операциялари, тезкор пул ўтказмалари, кредитни расмийлаштириш, миллий ва хорижий пластик карточкаларни олиш, валюта айирбошлаш каби бир қатор банк хизматлари кўрсатилади.

Бугунги кунда Ўзмиллийбанк тизимида 41 та хизмат кўрсатиш марказлари (мини-банк) самарали фаолият юритиб келаётган бўлса, жорий йил якунига қадар Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятларимиз бўйлаб 19 та, Тошкент шаҳар ҳудудида 6 та хизмат кўрсатиш марказлари очилиши режалаштирилган.

«Наврўз» ва «Авиасозлар» банк хизматларини кўрсатиш марказлари иш бошлади

Фото: Ўзмиллийбанк

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example