ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2611.11 +9.76
1 AFN = 126.22 +1.75
1 AMD = 19.20 -0.08


2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Халқаро банкнот жамияти (IBNS) 2018 йилда жаҳоннинг энг чиройли банкноталари рейтингини эълон қилди.

«2018 йил банкнотаси» номинацияси ғолибини аниқлаш мақсадида жаҳоннинг 150 дан ортиқ банкнотаси ўрганилди. Қуйида 2018 йилнинг энг чиройли банкноталари ўнталигининг айримлари ҳақида маълумот берамиз:

10 долларлик, Канада

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

Энг чиройли банкнота сифатида 10 Канада доллари деб эътироф этилди. Унинг бир томонида ўз вақтида миллатчиликка қарши курашган тадбиркор аёл Виола Десмонд, иккинчи томонида Виннипиг шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари музейи сурати акс эттирилган.

10 Канада доллари 2018 йил 19 ноябрда муомалага чиқарила бошлаган.

200 франк, Швейцари

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

Иккинчи ўринни 200 Швейцария франки эгаллади.

Пулда моддиятда мавжуд уч мезонли майдонга йўналтирилган инсоннинг қўл бармоқлари тасвири туширилган.

500 крона, Норвегия

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

Учинчи поғонага Норвегиянинг 500 кронаси сазовор бўлди. Банкнотада норвегиялик таниқли кемасоз Колин Арчернинг қутқарув елкани акс эттирилган. Пул 2018 йилда муомалага чиқарилган бўлиб, сарғиш, жигарранг тусга эга. 70×147 мм ўлчамдаги банкнотада «Ставангер» RS 14 қутқарув кемаси сурати ифода этилган ва тескари томонидан денгиздан углеводородни изловчи тармоқ тимсоли тасвири туширилган.

100 рубль, Россия

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

100 рубллик номинал остида босиб чиқарилган банкнота 2018 йилда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағиш­ланган эди.

Эсдалик пули 2018 йил 22 майда муомалага чиқарилган бўлиб, у полимер субстрата ёрдамида ишлаб чиқарилган.

Пулнинг ташқи томонида футбол тўпини ушлаб турган болакай сурати ҳамда дарвозабон Лев Яшин сурати мавжуд. Тескари томонида эса ер шари тимсоли туширилган ҳамда Россия давлати алоҳида чизиқлар билан ажратиб кўрсатилган футбол тўпи ҳамда футбол ишқибозлари акс эттирилган.

40 доллар, Соломон оролчаси

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

Чиройли бешталик таркибига кирган яна бир банкнота Соломон оролчасига тегишли 40 долларлик деб баҳоланди.

Пулнинг ташқи томонида Соломон оролчасининг харитаси ҳамда денгиз чиғаноғини ушлаб турган инсон қўли тасвири туширилган. Тес­кари томонида эса кема ичида табассум қилиб турган болалар ва яна бошқа кемада эшкак ушлаб турган инсон сурати акс эттирилган.

Шунингдек, пулда балиқ ва тошбақа ёнида сузиб кетаётган ғаввос сурати мавжуд.

500 песо, Мексика

2018 йилнинг энг чиройли банкноталари

Фото: Yandex.uz

Мексика 2018 йилнинг 28 августида 500 Мексика песосининг номинал қийматидаги янги пул белгисини чиқарди. Бу рейтингда олтинчи ўринда қайд этилган.

Мексика банки вакилларининг таъкидлашича, янги банкноталарнинг қўшимча ҳимоявий хусусиятлари бор, улар янада функционал ва мустаҳкам бўлади. Банкноталарнинг дизайни мамлакатнинг миллий тарихи ва меросига асосланган.

Кейинги ўринларда Мавритания, Богем ороллари, Арманистон, Боливия каби давлатларнинг пул бирликлари қайд этилган.

«Банк ахборотномаси» газетасидан.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example