ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Халқ банки халқаро банк-молия муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки чет эл банклари билан кредит линиялари соҳасидаги ҳамкорлик ишларини жадаллаштирган, деб ҳабар беради ЎзА.

Бу жараёнда Халқ банки билан «Zurich Investment Services Ltd» ва «Cargill Financial Services International, Inc.» инвестиция компаниялари ўртасидаги базавий битим Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида имзоланиши кутилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Зафар Зоҳидов ҳамда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳод Саламовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида «Cargill Financial Services International, Inc.» инвестиция компаниясидан 40 миллион евро миқдорида узоқ муддатли кредит линия олинмоқда.

Ушбу кредит Халқ банки тарихида биринчи марта давлат кафолатисиз олинаётган кредит ҳисобланади. Кредитнинг биринчи транши тариқасида айни пайтда 22 миллион евро олинган бўлиб, қолган траншларнинг молиялаштирилиши ўзаро ҳамкорликда белгиланади.

Мазкур линия Халқ банкига барча мамлакатлардан ускуналар ва хизматлар импортига доир лойиҳаларни молиялаштиришда ўз ресурс базасини кенгайтириш ҳамда унинг чет эл бозоридаги мавқеини яхшилаш имконини беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example