ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


«Ипак Йўли» банкининг янги офиси очилди

Жорий йилнинг 22 июн куни «Ипак йўли» АИТБнинг Миробод тумани, Нукус кўчаси ва А.Темур шоҳ кўчаси чорраҳаси, 47-уйда жойлашган янги «Марказ» банк офиси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб ҳабар беради банк матбуот хизмати.

Тадбирда йиғилган меҳмонлар тасмаларни кесиш маросимида иштирок тишди ҳамда улар эътиборига «Ипак Йўли» Банкининг фаоли ти ва нги банк офислари хусуси тлари ҳақида тақдимот қилинди. Маросимда Миробод туман ҳокимлиги вакиллари, Банк Бошқаруви аъзолари, банк мижозлари, журналистлар, блогерлар ва бошқалар иштирок этди.

«Марказ» хизмат кўрсатиш офиси барча мижозларга: аҳоли ва тадбиркорлар учун банк хизматларининг барча турлари кўрсатилади. Шунингдек ушбу офисда тадбиркорлар ва корпоратив мижозлар учун тажрибали мутахассислар томонидан молиявий маслаҳатлар берилиб борилади.

«Ипак Йўли» банкининг янги офиси очилди

Фото: «Ипак Йўли» банки

«Ипак Йўли» банкининг янги офиси очилди

Фото: «Ипак Йўли» банки


Банк Бошқарув Раисининг ўринбосари Даврон Миртурсунов: «Мижозларга хизмат кўрсатувчи юқори технологияли марказнинг очилиши биз учун муҳим аҳамиятга эга ҳодисадир. «Ипак Йўли» банки ўз мижозларига энг замонавий ва сифатли молиявий хизматларни кўрсатишга ва ўз офислари тармоғини кенгайтиришга интилади.Янги форматдаги офис тадбиркорларга, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига хизмат кўрсатади. Уларга нада рақобатбардош ва фойдали таклифларни беради. Шундай марказлар бизни мижозлар, айниқса, одатий иш вақтида банкка келолмайдиганлар билан яқинлаштиради».

Чакана савдо департаменти директори Улуғбек Таваккалов: «Янги форматдаги банк офислар келгусида ҳам очилиши ва пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига юқори сифат стандартларида хизмат кўрсатишни таъминлаш имконини беришига умид қиламиз. Мижозларга хизмат кўрсатишнинг ягона тармоғи тажриба алмашиш, хизмат кўрсатиш, маҳсулот ва технологиялар тоифаларининг структураси кўпайиши имконини беради.»


«Ипак Йўли» банкининг янги офиси очилди

Фото: «Ипак Йўли» банки

«Ипак Йўли» банкининг янги офиси очилди

Фото: «Ипак Йўли» банки

Мижозларга хизмат кўрсатиш марказининг ўзига хос томони, узайтирилган иш кунидир. йаъни масофавий офис иш кунлари соат 20:00 га қадар ишлайди, мижозларга тезкор хизмат кўрсатади, уларга карталар қисқа вақт ичида чиқариб берилади ҳамда карталарни индивидул дизайнда чиқариш йўлга қўйилади. Марказда, шунингдек, бизнес ва аҳолини кредитлаш амалга оширилади. Марказда Банкнинг тажрибали мутахассислари ишлайди.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августга кадар, мазкур офисда мижозларга УзCард, ҲУМО ва УнионПай карталари очилиши, шунингдек ҳисобдаги қолдиқлар ҳақида элчихоналарга бериладиган маълумотномалар берилиши бепул.

«Ипак Йўли» Банки замон билан ҳамнафас қадам ташламоқда. Келгусида ҳам Банк бу анаъанага содиқ қолади.


Банк ҳақида маълумот:

«Ипак Йўли» аксиядорлик инновация тижорат банки 1990 йил 23 апрелда ташкил топган ва ҳозирда Республикамиздаги барқарор ривожланаётган молия муассасасаларидан бири ҳисобланади. Банк молиявий кўрсаткичлари бўйича етакчи бешта банк қаторига киради.

Айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб Банкнинг 15 та филиали ва амалиёт бошқармалари, 37 та эксперсс-марказлари ва 245 та банкоматлари хизмат кўрсатмоқда. Жорий йилда Бухоро шаҳрида на янги филиал очилиши кутилмоқда.

Намунавий банк офис Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси ва А.Темур шоҳ кўчаси чорраҳасидаги 47-уйда, «Шимолий вокзал» яқинида жойлашган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example