ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Халқ банки «Энг яхши китобхон» танловини ўтказмоқда

Маълумки, Ўзбекистон президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббуси доирасида Халқ банкида ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ходимларни қўллаб-қувватлаш орқали иш самарадорлигини, ишга бўлган меҳр ва садоқатини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида «Энг яхши китобхон» танловини ўтказиш ва 1,2,3- курсни тўлиқ аъло (5 баҳо) баҳоларга тугаллаган талабаларни ҳамда 2019-2020 ўқув йилида энг юқори натижа қайд этиб талабалар сафига қўшилган абитурийентларни рағбатлантириш режалаштирилган.

«Энг яхши китобхон» танловида Халқ банки ходими ёки унинг оила аъзолари яъни фарзанди, эри ёки хотини, ака-ука, опа-сингиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида тартибда ўтказилади:

● 10 ёшдан 14 ёшгача;

● 15 ёшдан 19 ёшгача;

● 20 ёшдан 30 ёшгача.

Танлов икки босқичда яъни тест саволлари ва ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқиб эшиттирилган сюжетни шарҳлаш асосида вилоят ва Республика босқичида ташкил этилади. Ҳар бир ёш тоифаси бўйича 1, 2 ва 3 совринли ўринларни қўлга киритган иштирокчилар, банк Бошқаруви томонидан тақдирланади.

Омадингизни синаб кўринг!

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example