ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Сирдарёда Бизнес-акселератор очилади

Вазирлар Маҳкамаси Сирдарёда Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилди, деб ҳабар беради Ishbilarmon.uz сайти.

Қарорда:

● марказ юқори малакали мутахассисларни жалб этиш орқали инновацион-педагогик технологияларни кенг жорий қилган ҳолда замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиши;

● бизнес-акселератор ёшларда бизнес ғояларини шакллантириши, уни амалга ошириш ва юритиш қоидаларини ўргатиши, самарали бизнес режаларини ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантириши белгиланди.

Бундан ташқари, марказ ёшларга инвесторлар топишга ҳам кўмаклашади.

Шунингдек, қарорда ўқув-амалий марказини молиялаштириш асосан шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ва халқаро молия ташкилотлари кредитлари ҳамда хорижий грантлар ҳисобига амалга оширилиши кўрсатилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example