ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Пластик карта учун онлайн ариза

Халқ банки «Фуқароларнинг АТ Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия таъминоти»да рўйхатга олингани тўғрисида онлайн маълумотнома олиш ҳамда онлайн равишда пластик карта очиш учун ариза беришнинг автоматлаштирилган тизимини ишга туширди.

Бугунги кунда ушбу тизим орқали:

● Фуқароларнинг АТ Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия таъминотида рўйхатдан ўтгани тўғрисида маълумотнома олиш;

● Uzcard тўлов тизими картаси, Режали тўлов кобрендинг картаси ва Кредит карта очиш учун онлайн ариза жўнатиш мумкин.

Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун жамғариб бориладиган пенсия таъминоти иштирокчиси бўлган жисмоний шахс, паспорт серияси, рақами ва ПНФЛ маълумотларини автоматлашган тизимга киритган ҳолда рўйхатдан ўтиши ва пластик карта турини танлаши, оферта шартномаси билан танишган ҳолда уни тасдиқлаши лозим бўлади.

Карта учун онлайн ариза банк томонидан кўриб чиқилиб, ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг мурожаат қилган фуқаро номига пластик карта очилиб, карта очилгани тўғрисида СМС хабар унинг телефонига жўнатилади. Мурожаатчи пластик картани олиш учун онлайн ариза бериш вақтида ўзи танлаган Халқ банки филиалига бориши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт, ҳарбий хизматчилар ҳарбий гувоҳномасини) тақдим қилган ҳолда пластик карта учун белгиланган тўловни амалга ошириб, пластик картани олиши мумкин.

Бу ҳақда банк Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example