ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Ўзмиллийбанк тадбиркорларга ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай кредит линияларини тақдим этмоқда

Ўзмиллийбанк тадбиркорларнинг ташаббусларини молиялаштириш, лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш, кредитлар ажратишнинг қулай тизимини тақдим этишни ўзининг устувор вазифалари этиб белгилаб олган.

Шу боис, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзмиллийбанк халқаро кредит линиялари ҳисобидан кредит маблағларини ажратиб келмоқда, бу эса, ўз навбатида, соҳа ривожида муҳим ўрин тутмоқда. Хорижий кредит линияларини жалб қилиш мақсадида Ўзмиллийбанк томонидан Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Корея ва Хитой Экспорт-импорт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари билан битимлар имзоланди. Мазкур битимлар доирасида банк тадбиркорларга бир қатор қулай кредит линияларини таклиф этиб келмоқда.

Жумладан, Ўзмиллийбанк томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун Осиё тараққиёт банки кредит линияси бўйича – 5 млн. АҚШ доллари, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредит линияси бўйича – 2 млн. АҚШ доллари миқдоригача кредит ажратилмоқда.

Шунингдек, Европа банклари кредит линиялари ҳам мавжуб бўлиб, улар асосан, товарлар, асбоб-ускуна ва хизматлар хариди учун йўналтирилмоқда.
Булар: ЕТТБ кредит линияси бўйича – 2 млн. евро миқдоригача;

«Ландесбанк Баден-Вюртемберг» кредит линияси бўйича – 50 млн. евро;

«Ландесбанк Баден-Вюртемберг», «Коммерцбанк» кредит линиялари бўйича – 2 млн. евро;

Шунингдек, булар қаторида Туркия ва Корея экспорт-импорт банкларининг кредит линиялари ҳамда Хитой давлат тараққиёт банки (ХДТБ) кредитлари ҳам бор. Мазкур банклар асосан, товар, хизмат ва асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадлари учун сармоя таклиф қилмоқда.

Қолаверса, Ўзмиллийбанк Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари билан шериклик муносабатлари ўрнатган. Хусусан, Ўзмиллийбанк «Амонатбонк» (Тожикистон) ҳамда «РСК Банк» (Қирғизистон) билан экспорт операцияларини амалга ошириш мақсадида кредит линияларини очиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур банклараро шартномалар доирасида шу кунга қадар умумий қиймати 632 минг долларлик маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишни назарда тутувчи экспорт шартномалари молиялаштирилди.

Бугунги кунда кўплаб маҳаллий тадбиркорлар тан олганидек, Ўзмиллийбанк билан бизнес-ғоялар ва лойиҳаларни амалга ошириш тадбиркорлар учун кўплаб қулайликлар яратмоқда. Шу орқали, Ўзмиллийбанк нафақат маҳаллий, балки халқаро майдонда ўзини ишончли молиявий ҳамкор сифатида намоён этишда давом этмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example