ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


Американинг молия холдинги Ўзбекистонга илк бор кредит ажратади

Американинг «JPMorgan Chase Bank» молия холдинги Ўзбекистонда полировкаланган флоат-шишалари ишлаб чиқариш буйича завод қурилишини молиялаштиради.

Холдингнинг Москва шаҳридаги филиалида жорий йил 8 август куни «JPMorgan Chase Bank» молия холдинги (АҚШ) ва «Асака» акциядорлик тижорат банки ўртасида халқаро даражадаги экспорт-кредит келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «JPMorgan Chase Bank» ва «Асака» банкининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Имзоланган келишув баҳоси 36,4 миллион Еврони ташкил этади. Ушбу маблағ Хитойнинг «Sinosure» экспорт-кредит агентлиги суғурта қоплами асосида 7 йил муддатда тўлаб борилади. Келишувга мувофик, Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги «Кварц» АЖ да энергия тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда полировкаланган флоат-шишалари ишлаб чиқариш лойиҳаси молиялаштирилади.

Заводда бир кеча-кундузда 400 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Технологик ускуналарни Хитойнинг «Shanghai Pony Technologies» компанияси етказиб беради. Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳанинг амалга оширилиши 300 та янги иш ўрни яратиш билан бирга, маҳаллий бозорни келгусида экспортга йўналтирилган сифатли маҳсулот билан таъминлаш имконини ҳам беради.

Таъкидлаш жоизки, Американинг «JPMorgan Chase Bank» молия холдинги Ўзбекистонда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун илк бор кредит линиясини ажратмоқда.

Американинг молия холдинги Ўзбекистонга илк бор кредит ажратади

Фото: «Асака» банки

Американинг молия холдинги Ўзбекистонга илк бор кредит ажратади

Фото: «Асака» банки

Американинг молия холдинги Ўзбекистонга илк бор кредит ажратади

Фото: «Асака» банки

Американинг молия холдинги Ўзбекистонга илк бор кредит ажратади

Фото: «Асака» банки

«Асака банк» матбуот хизмати.

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example