ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


ОТБ халқаро арбитражни ислоҳ қилишда ёрдам беради

Адлия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказади, деб хабар беради Norma.uz сайти.

Бунинг учун Адлия вазирлиги ОТБнинг $225 000 ҳажмидаги техник кўмагини жалб қилади.

Ушбу кўмак:

● замонавий халқаро стандартларга мувофиқ «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонунни ишлаб чиқиш, жумладан халқаро экспертлар ва ОТБ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг турли босқичларида уни кўриб чиқиш ва хулосалар тақдим қилиш, шунингдек, Ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар билан қатор маслаҳатлашувлар ўтказишга;

● хорижий арбитраж қарорларини ва улар билан боғлиқ халқаро арбитраж низоларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги процессуал кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишга;

● халқаро арбитраж ислоҳотини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқни қўлловчи сифатида судьялар ва амалиётчи-ҳуқуқшуносларнинг ҳамда ҳуқуқдан фойдаланувчилар сифатида хусусий секторнинг салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

Техник кўмакни амалга ошириш мақсадида ОТБ етакчи халқаро маслаҳатчилар жамоасини жалб қилади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистонда халқаро тижорат низоларини ҳал қилишнинг муқобил механизмлари ривожланишига ҳамда янада жозибадор инвестицион муҳит шаклланинишига хизмат қилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example