ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Банк ва мижоз ўртасидаги самарали мулоқот

«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки бошқаруви раиси ўринбосари М. Абдураҳмонов Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди.

2019-2020 йилларда Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган дастурга мувофиқ, «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки Наманган филиали томонидан бир қатор лойиҳаларни молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Банкнинг вилоят филиали томонидан мижозларга кенг кўламдаги банк хизматлари тақдим этган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

М. Абдураҳмонов билан мулоқотда мижоз ва тадбиркорлар ўзларининг кўплаб мурожаатларига қониқарли жавоб олди. Мулоқотда қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш масалалари, экспорт салоҳиятини ошириш тўғрисида фикр алмашилди.

Кредит олиш, аҳоли омонатлари, экспорт-импорт операцияларига оид хамда бошқа саволлар билан мурожаат қилди. Банкнинг мижоз билан ўзаро шериклик алоқаси ва мулоқотининг бундай формати ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бизнесни ривожлантиришга хизмат қилади.

Банк ва мижоз ўртасидаги самарали мулоқот

Фото: «Ипотека-банк»

Банк ва мижоз ўртасидаги самарали мулоқот

Фото: «Ипотека-банк»

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example