ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


«Ипотека-банк»: тадбиркорлар муаммоси жойида ҳал этилмоқда

Учрашувда банкнинг Самарқанд вилояти филиали мутасаддилари, мижозлари, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, экспортчи корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, фаолияти давомида айрим муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар иштирок этди.

Сайёр қабул давомида «Ипотека-банк» АТИБ Бошқаруви Раисининг ўринбосари Ж.Зулфиқоров тадбиркорлар билан банк ва мижоз муносабатлари, ҳар икки томон учун ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятини ривожлантириш мақсадида талаб этилаётган молиявий ва ҳуқуқий кўмак, имтиёзлар бериш масалаларига эътибор қаратди.

Тадбиркорлар билан очиқ, юзма-юз суҳбат ҳамкорликда ечилиши зарур бўлган муаммоларда муҳим омил бўлди. Тадбирда хорижий валютада кредитлар бериш, умуман, банк сармояларини ажратишда ресурс билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда вақтнинг чўзилиб кетаётгани тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

«Ипотека-банк»: тадбиркорлар муаммоси жойида ҳал этилмоқда

Фото: ЎзА

Хусусан, «Ипотека-банк»нинг Самарқанд вилояти филиали мижози бўлган тадбиркор Азим Файзиев ўз олдига чинни идишлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Бунинг учун Хитой Халқ Республикасидан замонавий технология келтиришни режа қилиб, банкдан валюта кредити олиш таклифини билдирди. Мазкур мурожаат банк раҳбарияти назоратига олиниб, тадбиркор қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Булунғурлик тадбиркор Улуғбек Аҳмедов аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланиб келади. Ана шу мақсадда техникалар харид қилиш учун банкдан 2 миллиард 43 миллион сўм кредит олган ва уни ўз вақтида қайтариб келаяпти. Сайёр қабулда тадбиркор кредитнинг ёпилган қисмига қўйилган гаров объектини гаровдан чиқаришни сураб мурожаат қилди. Унинг масаласи ҳам назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

«Ипотека-банк»: тадбиркорлар муаммоси жойида ҳал этилмоқда

Фото: ЎзА

Учрашувда шунингдек, банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлар, банк билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммо ва қийинчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар, амалий аҳамиятга эга таклифлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди. Тадбиркорлар томонидан ўртага ташланган таклифлар, муаммоларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазалар жамланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган бўлди.

ЎзА.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example