ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Ўзбекистон Миллий банки ва Хитой Давлат тараққиёт банки 500 миллион Хитой юани миқдорида кредит шартномасини имзоладилар

2019 йил 26 август куни Пекинда (ХХР) Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) 500 миллион Хитой юанида кредит линиясини жалб қилиш учун Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) билан кредит шартномасини имзолади.

Ушбу шартнома еттинчи келишув бўлиб, бу икки банк ўртасида мустаҳкам ўрнатилган ҳамкорликдан далолат беради. ХДТБ билан ўзаро ишлаш тажрибаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча соҳаларида муҳим инвеститсия ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини намойиш этади. Шу билан бирга, Хитой юанида кредит битимининг имзоланиши Миллий банкнинг Хитойнинг этакчи молия институти билан ҳамкорлик тарихидаги биринчи бундай ҳужжатдир.

Хитой юанида молиялаштиришни жалб қилишнинг асосий афзаллиги LIBOR ставкасидаги сакрашларга боғлиқлик ёъқлиги. Бундан ташқари, юандаги ташқи савдо шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар бошқа давлатларнинг валюталарида тўловларни амалга оширишда валюта конверсия қилиш билан боғлиқ харажатларни камайтиради. Хитой юанидаги кредитлар курснинг ўзгариши билан боғлиқ хатарларни камайтиради, ва Миллий банк мижозларига узоқ муддатли молиялаштиришда янада қулай шарт-шароитларни тақдим этади.

Шу билан бирга, ушбу келишув Хитой юанида янги тўлов усулларидан фойдаланишни назарда тутади, шу билан Хитой юанидаги тўловлар Хитойга тўғридан-тўғри этказиб берувчининг ҳисобига ўтказилади, бу эса икки мамлакат ва шериклар ўртасидаги тўловларни амалга ошириш вақтини сезиларли даражада камайтиради.

Молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши икки томонлама муносабатларга ва икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига янги туртки беради, шунингдек қулай шарт-шароитларда кредит ресурсларини жалб қилиш имкониятини беради. Бу эса Ўзбекистонда янги йирик инвеститсия имкониятларини яратади.


Маълумот ўрнида: Хитой Давлат Тараққиёт Банки (ХДТБ) 1994 йил март ойида йирик саноат тармоқларини, шу жумладан энергетика ва транспортни ривожлантиришни модернизатсия ва инфратузилмани ривожлантиришга ёъналтирилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун ташкил этилган. Хитой молия институтининг асосий мақсади иқтисодииёт ривожланиши ва стратегик таркибий ўзгаришларни қўллаб-қувватлаб, марказий ҳукуматнинг макроиқтисодий сиёсатини тартибга солиш. ХДТБнинг асосий фаолияти узоқ муддатли кредит бериш ва облигатсиялар чиқаришдир.

Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example